Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев “ЦСКА”нинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди. 20 ёшли футболчи ўтган ойда 4 та ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширган эди.
Сўровномада иккинчи ўринни ҳимоячи Милан Гайич, учинчи ўринни дарвозабон Игор Акинфеев эгаллади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Аббосбек сентябрь ойида ҳам “ЦСКА”нинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Изоҳ (0)