Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг 14-турида “Ан-Насср” 24 ноябрь, жума куни “Ал-Аҳдуд” билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида ал-Нажи Ар-Риёд клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.
Иккинчи бўлимда ҳам “Ан-Насср”нинг устунлиги давом этди. 77-дақиқада Криштиану Роналду ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, португалиялик футболчи 35 метрдан рақиб дарвозасини мўлжалга олиб, дублни расмийлаштирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Ан-Насср” 3 очкони қўлга киритди.
Саудия Профессионал Лигаси
14-тур баҳси
24 ноябрь, жума
“Ан-Насср” – “Ал-Аҳдуд” 3:0
Голлар: 1:0 – 13 Ал-Нажи, 2:0 – 77 Роналду, 3:0 – 80 Роналду.
“Ан-Насср”: Ал-Нажар, Ал-Ганам, Ал-Фатил, Ал-Амри, Теллес (Маран, 90), Отавио (Ал-Ҳассан, 88), Талиска, Фофана (Брозович, 55), Ал-Нажи (Ал-Сулайхим, 55), Гариб (Яҳё, 56), Роналду.
“Ал-Аҳдуд”: Пауло Витор, Ал Забдани, Кверквелия, Бурке, Ал Ями, Кольядо (Ал Шаикҳ, 79), Ал-Фараж (Ал Ҳартҳи, 59), Тенасе (Ал Муваллад, 89), Педроса, Тавамба (Кҳодари, 89), Годвин.
Огоҳлантиришлар: Тенасе (26), Тавамба (34), Ал Ҳартҳи (78).
Изоҳ (0)