“Барселона” бош мураббийи Хави футбол тақвимини ўзгартиришни таклиф қилди.
Каталонияликлар терма жамоалар ўйинида испаниялик ярим ҳимоячи Гави жароҳат олгани боис, унинг хизматидан фойдалана олмаслиги маълум бўлганди.
Шу воқеа фонида мутахассис дастлаб, клублар ўртасидаги мавсум ўйинларини ўтказиб олишни ва ундан сўнг терма жамоа ўйинларига навбат беришни таклиф қилди.
“9 ой давомида кетма-кет клублар ўйини ва ундан кейин Евро саралаши, мусобақанинг ўзини ўтказиш керак. Шунда жуда кўп қатновлар бўлмасди. Менимча, ФИФА буни кўриб чиқиши зарур. Футболчи 9 ойни клубда ўтказади, 2 ойни терма жамоада ҳамда 1 ой таътилда бўлад”,— дейди Хави.
Изоҳ (0)