Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 4-турида “Реал” “Брага” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти мусобақадаги 116-ғалабасини нишонлади.
Италиялик мутахассис бу борада “Манчестер Юнайтед” собиқ устози Алекс Фергюсонни ортда қолдириб, рекордчига айланди.
Анчелотти “Реал”дан ташқари “Парма”, “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, “ПСЖ”, “Бавария” ҳамда “Наполи” мураббийи сифатида турнирда иштирок этган.
Изоҳ (0)