Самарқанд шаҳрида 26-30 декабрь кунлари Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Беш кун давом этадиган ушбу турнирда тезкор ва блиц бўйича жаҳон чемпиони номига даъвогарлик қилувчи жаҳоннинг энг кучли шахматчилари тўпланади.
“FIDE Ўзбекистоннинг шахмат бўйича бой анъаналари ва унинг яқинда шахмат бўйича юқори марраларга эришаётганини эътироф этади. Шахматга бўлган ана шундай фидойилик ва сармоя бизни ушбу нуфузли мусобақа мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топширишимизга сабаб бўлди”, — дейди FIDE президенти Аркадий Дворкович.
“Ўзбекистон 2026 йилги шахмат Олимпиадасига ҳам мезбонлик қилади”,— дея қўшимча қилди Дворкович.
Батафсил маълумотлар, жумладан, рўйхатдан ўтиш, меҳмонхоналар ва визалар ҳақидаги маълумотлар 15 ноябргача эълон қилинади.
Изоҳ (0)