Испаниянинг Ла Лигасида сентябрь октябрь ойларида 122 та жароҳат қайд этилди.
Marca ва доктор Педро Луис Рипол изланишлар олиб борди ва жароҳатларнинг кўплиги ортиқча юкланган тақвим, қисқа муддатли тикланиш даври билан боғлиқ деган хулосага келди.
“Реал” футболчилари ўртган мавсумда терма жамоада билан биргаликда 70+ ўйинларда иштирок этди. Масалан, франциялик хавбеклар Орельен Тчуамени ва Эдуардо Камавинга 74 та ўйинда майдонга тушган. Жорий мавсумда эса бу такрорланиши мумкин.
Ундан ташқари, кўп ўйинлар 100 дақиқа давом этади. Баъзи ўйинлар ораси эса 72 соатни ташкил этади.
Ла Лигада кузнинг икки ойида 122 та жароҳат қайд этилган: 80 таси сентябрь ойида, 42 таси октябрда.
Икки ой ичида энг кўп жароҳат “Севилья”да (10). “Атлетико”, “Вильярреал”, “Жирона” ва “Алмерия”да 9 тадан жароҳат мавжуд. “Гранада” (3) ва “Хетафе”да (1) энг кам жароҳат. “Барселона” — 7, “Реал”да эса 4 та жароҳат қайд этилган..
Изоҳ (0)