• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Автомобиллар нархи тушяптими? Машина бозоридан репортаж

    Ўзбекистонда сентябр ойи охирига келиб иккиламчи бозорда автомобиллар нархи тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Улардан бирида айтилишича, машина бозорида нархлар кескин тушиши кузатилмоқда.

    Нарх-наво “ташлаяпти”. Майли, тушаверсин. Акажон, камбағал ҳам машина минсин. Бизларга нархи қанча тушса, шунча яхши. Иложи бўлса, машина олманглар. Булар 15-18 минг долларга арзийдиган машиналар эмас. Тўғрисини айтган яхши, иложи бўлса олманглар, оғайнилар. Тушсин нарх-наво. 10 минг бўлсин. Маза қилиб олиб мининглар, бизлар ҳам маза қилиб сотайлик, — дейди машиналар савдоси ҳақида фикр билдирган автомобиль бозоридаги киши.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров ҳам ўзининг Telegram каналида сентябр ойи охирида эълон қилган постида иккиламчи автомобиль бозорида нархлар туша бошлаганига урғу берган.

    “Охирги икки ҳафтадаги кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, иккиламчи автомобиль бозорида энг ликвид ҳисобланган Lacetti, Cobalt ва Damas автомобиллари нархида сезиларли даражада пасайиш юз бермоқда.

    Сентябр бошида янги Lacetti прейскурант ва бозор нархида 5-6 минг долларлик фарқ бўлган бўлса, ҳозир бу фарқ узоғи 3-4 минг долларгача қисқарган, янги Cobalt нархидаги фарқлар 5-6 минг доллардан 4-5 минг долларгача, янги Damas нархидаги фарқлар эса 3-3,5 минг доллардан 2,5-3 минг долларгача пасайган. 2022 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар нархида ҳам 10 фоиз атрофида пасайиш тенденцияси мавжуд”, деб ёзади иқтисодчи.

    Отабек Бакиров мазкур жараённи уч омил билан: биринчиси, августдаги қўшимча янги автомобиллар бозорга фаол олиб чиқилаётгани, иккинчидан, август ойидан бошлаб банклар автокредит бериш талабларини анча қаттиқлаштиргани, учинчидан эса пул ўтказмалари қисқараётгани ва нархлар долларда белгиланиши билан боғламоқда.

    Ҳақиқатан ҳам иккиламчи бозорда автомашиналар нархи тушмоқдами? Буни ўрганиш мақсадида “Дарё” мухбири Тошкент шаҳридаги Сергели автомобиль бозоридан репортаж тайёрлади.

    Сергели автомобиль бозори
    Фото: “Дарё”

    Бозорда 20 йилдан буён автомобиль савдоси билан шуғулланувчи Комил Йўлдошевнинг айтишича, ҳақиқатан ҳам нархлар тушган.

    “Масалан, аввал Tracker’нинг премиeр версияси 26 минг доллардан сотилаётган бўлса, ҳозир 22 минг доллардан сотувда турибди, ҳатто 21,5 минг долларга ҳам бор. Malibu ҳам тушган, аввал 34 минг доллар деб сотилаётгани 32 мингдан сотилмоқда”, — деди у.
    Комил Йўлдошев
    Фото: “Дарё”

    Комил Йўлдошевнинг таъкидлашича, автомобилларнинг нархи тушиши валюта курсининг кўтарилиши ва айрим банкларда автокердитларнинг ёпилгани билан боғлиқ.

    Яна бир сотувчи Икром Иброҳимовнинг айтишича, нархларнинг тушиши UzAuto Motors томонидан автомобиллар учун шартномалар тузиб, эгаларига тезроқ етиб бораётгани билан боғлиқ.

    “Икки ойдан бери савдо йўқлигининг ҳисобидан нархлар “қайтиб” қолди. UzAuto Motors шартномаларни қанча очаверса, нарх шунча ташлайверади. Ҳаммаси UzAuto Motors’га боғлиқ. Агар шартномани ёпиб қўйса, нарх-наво ҳам “осмон”га кўтарилади. Мана шунақа тез-тез тўлаб, бир ойда машина бераверса, нархлар бундан ҳам пастга тушиб кетаверади.

    Гувоҳи бўлганимиз, Gentra’лар 18 минг доллар эди, ҳозир 15 минг доллардан беряпти. Malibuъни 30 минг доллардан сотаётгандик, ҳозир 27 минг доллардан сотяпмиз. Керак бўлса зарарига ҳам бермаймиз. Мисол учун: Jetour машинасини 3,5-4 минг доллар зарарига ҳам сотдик. Monza’лар нархи тушиб кетди”,  — деди сотувчи.

    Яна бир суҳбатдошнинг алоҳида таъкидлашича, нархлар асосан янги автомашиналар билан кўпроқ фарқланмоқда. Эски машиналарда эса катта ўзгариш сезилмаган.

    Файзулла Аҳмедов
    Фото: “Дарё”
    “Автосалонларда шартнома очилгандан бери эски Cobalt нархи 500 долларга тушди. Лекин жуда тушиб кетгани йўқ. Янги машиналар бир оз арзонлашди”, – деди сотувчи Файзулла Аҳмедов.

    Асосан Cobalt савдоси билан шуғулланувчи Шавкат Одиловнинг маълум қилишича, янги Cobalt 16 минг доллардан 13 минг долларга тушган. Бозор ва автосалон нархи бир-бирига яқинлашиб қолган, ўртада 1000-500 доллар атрофида фарқ бор.

    Фото: “Дарё”

    Хўш, электромобилларчи? Уларда ҳам нархлар арзонламоқдами? Ушбу саволга жавоб олиш мақсадида “Дарё” мухбири электромобиллар бўйича эксперт Мирзоҳид Ҳамроевдан изоҳ олди.

    Мирзоҳид Ҳамроев
    Фото: “Дарё”
    “Электромобил бозорида ҳам нархлар арзон бўляпти. Бирданига 3-4 мингга арзон бўлгани йўқ, лекин сезиларли даражада арзонлашди. Тахминан, 500-1000 доллар атрофида арзонлашяпти. Менимча, бу тўхтайди. Бутунлай арзон бўлиб кетмайди. Чунки олдин ҳам BYD Song Plus бошида 43-44 минг доллар эди. Охири тақалиб 37 минг долларга тўхтаб қолди, ундан тушмади. Кейин янги BYD Таng чиққандан кейин унинг нархи 34 минг долларда тўхтади, бошқа тушадиган жойи йўқ”, — деди Мирзоҳид Ҳамроев.

    UzAuto Motors расмий сайтида 18-сентябр куни Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва labо автомобиллари учун шартномалар тузиш бошлангани эълон қилганди. Ўша куннинг ўзида Cobalt, Lacetti учун шартномалар тугагани маълум қилинган. Иш вақти тугади деган важ билан барча автосалонларда шартнома бериш тўхтатилганди.

    Шартномалар тезда тугаб қолгани боис шартнома ололмаган харидорлар “Дарё” журналисти билан суҳбатда “Автосалонлар ўнта машина сотиб, салонни ёпса, нега эълон беради” деган мазмунда UzAuto Motors’га саволлар ёғдирганди.

    10.10.2023, 22:15   Изоҳ (0)   27940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда 2 килодан зиёд опий вагон остига яширилгани аниқланди

    10.10.2023, 21:50

    Тошкент вилоятидаги божхонада гумонланувчи руҳий ва жисмоний қийноққа солингани айтилди

    10.10.2023, 21:40

    Самарқандда суд раиси ножўя хатти-ҳаракатлар қилгани аниқланди

    10.10.2023, 21:35

    Ботаника боғини ҳокимлик балансига ўтказиш учун бир қанча бошқармалар Экология вазирлиги билан келишгани ҳақида хабарлар тарқалди

    10.10.2023, 21:12

    “Зарафшон” миллий табиат боғидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди

    10.10.2023, 19:35

    Chevrolet Traverse — ўзига хос дизайн ва юқори сифатни уйғунлаштирган автомобиль!

    10.10.2023, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25

    Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс қабристондан топилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 09:14

    Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги бўлиб ўтишини маълум қилди

    Дунё | 4 июл, 09:03

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    Футбол | 4 июл, 08:46

    Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мансабдори қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 4 июл, 08:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.