“Қироличанинг юриши” сериали орқали дунё бўйлаб машҳурликка эришган актриса Аня Тейлор-Жой севгилиси Малколм билан ўтган йили турмуш қургани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Бироқ кейинроқ бу жуфтликнинг никоҳдан ўтиш маросими бўлгани, улар тўй маросимини шу йили Венецияда ўтказгани маълум бўлди.
Актриса Аня Тейлор-Жой ва унинг турмуш ўртоғи Малколм Макрей Венецияда оила қурди. “Қироличанинг юриши” сериалининг юлдузи қадимий саройда дабдабали маросим уюштирди.
Маълум бўлишича, актриса тўйига камида 150 нафар меҳмонни таклиф қилган, уларнинг орасида Кара Делевин, Жулия Гарнер, Николас Голт, Майлз Теллер ва бошқа машҳурлар ҳам бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Анянинг сарой балконида тўйига тайёргарлик кўраётгани ва оқ рангдаги ипак халатни кийиб, бўянмаган ҳолатда қаҳва ичгани акс этган суратлари пайдо бўлди. Кейинчалик эса унинг қаймоқранг Dior бренди либосида балконда тушган суратлари ижтимоий тармоққа жойланди.
Маълумот учун, Тейлор-Жой 1996 йилнинг 16 апрель санасида АҚШнинг Майами штатида туғилган, унинг болалиги Аргентинада ўтган. Аня ёшлигиданиқ ижодий қобилиятини намойиш этган. У ҳикоялар ёзган, саҳналарда рол ижро этган ҳамда бошқаларнинг нутқини ифодали ўқиган. Аня 16 ёшга тўлганида мактабни ташлаб, актриса бўлишга қарор қилган.
Айнан ўша вақтда моделлик агенти уни пайқаб қолган. У кинодаги фаолияти давомида “Жодугар” , “Сплит” ва “Шиша” фильмлари ва “Қироличанинг юриши” сериалида суратга тушган.
Изоҳ (0)