Польша Вазирлар Маҳкамаси Европа Комиссиясининг қароридан қатъи назар, 15 сентябрдан кейин Украинадан ғалла олиб киришни тақиқлади. Бу ҳақда республика қишлоқ хўжалиги вазири Роберт Телус маълум қилди.
“Қабул қилинган резолюция Еврокомиссияга қарор қабул қилиши учун юборилган. Агар улар қарор қабул қилмаса, биз ўзимиз қабул қилган қароримизни кучга киритамиз. Польша-Украина иқтисодий муносабатлари Европа Иттифоқи томонидан тартибга солинмагунча, Польшага Украинанинг тўрт турдаги донининг импорти тақиқланади”, — деди Телус.
Жума куни Польша бош вазири Матеуш Моравецки Европа комиссиясига Украинадан дон импорти масаласида ультиматум қўйди. Унинг таъкидлашича, Польша Европа Иттифоқи қароридан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги бозорларининг янгидан очилишига йўл қўймайди.
Изоҳ (0)