Украина мудофаа кучлари Запорожье вилоятидаги Работино қишлоғини тўлиқ озод қилди. Бу ҳақда мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярга таяниб, “Украинская правда” хабар берди.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-08-28_18-07-26.jpg)
“Жанубда ҳужумни давом эттирмоқдамиз. Бу бизнинг асосий ҳужум йўналишимиз ҳисобланади. Душман Запорожье ва Херсон вилоятларида мудофаа ҳолатида. Работино озод қилинди ва бизнинг қўшинларимиз Работинодан жануби-шарқга ва Малая Токмачка жанубига қараб ҳаракатланмоқда”, — деди мудофаа вазири ўринбосари.
Малярнинг аниқлик киритишича, гап Новоданиловка ва Новопрокоповка, шунингдек, Малая Токмачка ва Очеретоватй йўналишлари ҳақида кетмоқда.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-08-28_18-07-33.jpg)
“Бу бизнинг кучларимиз душманнинг шиддатли қаршилигига қарамай, ҳозир олдинга силжиётган йўналишдир”, — деди у.
Шунингдек, Маляр Украина қўшинлари ўтган ҳафта Бахмут йўналишида 1 квадрат километрни озод қилганини қўшимча қилди.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-08-28_18-07-42.jpg)
“Бахмутнинг жанубий қанотида биз олдинга боряпмиз ва ўтган ҳафта у ерда яна бир квадрат километр озод қилинди ва аллақачон умумий озод қилинган ҳудуд 44 квадрат километрни ташкил этади”, — деди Украина Мудофаа вазирлиги расмийси.
![](/static/2023/zulfiya/photo_2023-08-28_18-07-49.jpg)
Изоҳ (0)