“Брайтон” ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин.
Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар 21 ёшли футболчи борасида келишувга эришган. “Аристократлар” Кайседо учун 115 миллион фунт тўлаб беради. Шунингдек, “Брайтон” эквадорлик футболчининг кейинги трансферидан ҳам улуш олади.
Мойсес лондонликлар билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Ушбу трансфер амалга ошса, АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферга айланади. Ҳозирча бу рекорд Деклан Райсга тегишли (футболчи “Вест Ҳэм”дан “Арсенал”га 100+5 миллион фунт эвазига ўтган). Иккинчи ўринни эса Жек Грилиш эгаллаган (“Астон Вилла”дан “Манчестер Сити”га 100 миллион фунт эвазига ўтган).
Изоҳ (0)