• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Суратга олиш майдончасида ноўрин хатти-ҳаракатлари билан ҳамкасбларининг ҳафсаласини пир қилган машҳурлар (фото)

    Машҳурлар экранда меҳрибон ва мулойим қаҳрамонларни гавдалантирса-да, уларнинг баъзилари ҳаётда бунинг бутунлай акси бўлиши мумкин.

    Стивен Сигал ҳамкасбларини ҳақорат қилган

    Фото: Wikimedia Commons

    Стивен Сигал кинодаги фаолиятини 1982 йилда жанг санъати бўйича мутахассис сифатида бошлаган. 1988 йилда актёрга дунё миқёсида шуҳрат келтирган “Қонун устида” фильми экранларга чиқади. Ушбу картинанинг кейинги қисмлари бундай муваффақиятга эриша олмайди, аммо улар Стивен Сигалнинг кучли қаҳрамонларни ўйнайдиган шахс сифатидаги мақомини мустаҳкамлаб беради. Кейинчалик актёр “Ватанпарвар”, “Чет эллик”, “Maчете” каби фильмларда суратга тушади.

    Аммо Сигал фильмларда яхши қаҳрамон ролини ўйнаса-да, унинг суратга олиш майдончасидаги хатти-ҳаракатларини намунали деб бўлмайди. Ҳамкасблари актёр шерикларини ҳақорат қилиши ва баъзида жисмоний куч ишлатиши мумкинлигидан шикоят қилади.

    Кристиан Бэйл операторни сўккан

    Фото: Wikimedia Commons

    Кристиан Бэйл ўз фаолиятини жуда эрта бошлаган — 10 ёшида у “Анастасия: Аннанинг сири” телефильмидаги биринчи ролини ўйнайди. Кейинчалик Стивен Спилберг уни пайқаб қолади ва “Қуёш империяси” фильмида суратга тушишга таклиф қилади. Шундан сўнг Бэйл кўплаб ролларни ижро этади, доимий равишда турли хил персонажларни ўйнайди: “Америкалик психопат ва “Машинист” фильмларида ақли заиф одамлардан тортиб Кристофер Нолан картиналаридаги Бетмен ва иллюзионистгача.

    Бэйл 2009 йилда “Терминатор: нажоткорнинг келиши” фильмидаги хатти-ҳаракати учун баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Актёр операторни баланд овозда сўкади, уни ишдан бўшатишни талаб қилади, суратга тушишдан бош тортиш билан таҳдид қилади. Аммо кейинчалик актёрнинг омма олдида кечирим сўрашига ва фильм устида ишлашни давом эттиришига тўғри келади.

    Эдвард Нортон Marvel’ни хафа қилган

    Фото: Wikimedia Commons

    Эдвард Нортон 1996 йилда кинода дебют қилади ва бир неча йил ўтиб катта юлдузга айланади — буларнинг барчаси “Жангчилар клуби”, “Америка тарихи Х” фильмлари туфайли. Танқидчилар ҳар доим унинг ифодали ва мувозанатсиз персонажларни ўйнаш қобилиятини қайд этишган.

    Экрандаги ва реал ҳаётдаги образлар баъзан бирлашади. Фаолиятининг бошида ҳам у суратга олиш майдончасидаги экстравагант хатти-ҳаракатлари билан машҳур эди. “Ғаройиб Халк”дан кейин Нортон ҳамманинг ҳафсаласини пир қилади — шу сабабли актёр энди Marvel фильмларига чақирилмайди. У доимий равишда сценарий муаллифлари ва режиссёрларнинг ишига аралашиб, бутун жамоага таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. 2014 йилда Нортон “Бёрдмен” фильмида роль ўйнайди, мазкур фильмда айнан ўзини ўйнаган — бир оз асабий, аммо истеъдодли актёр.

    Марлон Брандога чидаб бўлмас эди

    Фото: Wikimedia Commons

    Марлон Брандо бир нечта ажойиб фильмларда роль ўйнаган, ҳар сафар бир-биридан бутунлай бошқача персонажларни ижро этган. 48 ёшида у “Чўқинтирган ота”да Вито Корлеоне ролини ўйнайди, гарчи қаҳрамон анча ёши катта бўлса ҳам ўша йили Бернардо Бертолуччининг энг кучли драмаларидан бири бўлган “Париждаги сўнгги танго”да иштирок этади. Ҳар қандай режиссёр ажойиб актёр билан ишлашни хоҳлайди, лекин улар актёрнинг ўзига хос феъл-атворига чидашлари керак эди.

    Френсис Форд Копполанинг “Ҳозирги апокалипсис” фильмида суратга тушишга рози бўлган Марлон Брандо ишга тайёргарликни эътиборсиз қолдиради. Актёр сабаб суратга олиш ишлари кечикади, камига у семирган ҳам эди. Натижада Коппола актёр озғин кўриниши учун кадрларни қайта кўриб чиқишга мажбур бўлади: унинг қаҳрамонида ортиқча вазн бўлиши мумкин эмасди. Брандо актёрлик фаолиятини тўхтатгач ҳам режиссёрларнинг қулоғи тинчимайди: актёр уларга қўнғироқ қилиб, маслаҳат ва ғоялар билан безовта қилади.

    Майк Майерс жуда кўп эътибор талаб қилган

    Фото: Wikimedia Commons

    Майерс аввалига комик сифатида иш бошлайди, кейинчалик актёр бўлади. Карьерасининг чўққиси “Остин Пауэрс” трилогиясидаги бош ролдир. Комедиялар актёрнинг истеъдодини очиб беради ва уни супер юлдузга айлантиради.

    Кулгили қаҳрамонларни гавдалантирган бўлса-да, Майерс билан ишлаш ҳамкасбларининг жонига текканди. Уларнинг таъкидлашича, актёр суратга олиш майдончасида ўзини жуда ғалати тутган. У ҳеч ким билан тинчгина гаплаша олмасди, шунингдек, ўзига ҳаддан ортиқ эътибор талаб қилади. Шунингдек, актёр доимий равишда суратга олиш жараёнига аралашади, шу жумладан ўзига ёқмаган ходимни ишдан бўшатишни талаб ҳам қилган.

    09.08.2023, 09:35   Изоҳ (0)   20294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Гарри Поттер”, “Ғаройиб одамлар”, “Матрица”: Голливуд чўққисини забт этган осиёлик машҳур актрисалар (фото)

    08.08.2023, 12:35

    “Хотира кундалиги” фильми юлдузи Рейчел Макадамс нега карьерасининг чўққисида тўсатдан экранлардан ғойиб бўлди?

    08.08.2023, 11:40

    Instagram: Қайнонасини кўрсатган Муниса Ризаева, неварали бўлган Муҳаммадисо Абдулхаиров, Шаҳзод Султонов билан ҳамкорликни тугатган Феруза Норматова

    08.08.2023, 22:07

    Дубайлик миллионернинг рафиқаси ҳашаматдан чарчаб, ўз ҳаётининг “минус”лари ҳақида сўзлаб берди (фото)

    08.08.2023, 16:40

    Фото: Амитабҳ Баччан, Шоҳрух Хон ва ҳинд киносининг бошқа актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    08.08.2023, 15:40

    Тўй кўйлаги тасдиқланиши лозим: ҳар бир қироллик келини амал қилиши керак бўлган 9 та муҳим қоида

    08.08.2023, 13:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.