Ўз-ўзидан ширинлик егингиз келаверадими? Ёки кўп ширинлик есангиз ҳам бу тана вазнининг ортишига сабаб бўлмайдими? Бу яхши, албатта, лекин сиздаги айрим ўзгаришлардан организмингизда шакар миқдори кўпайиб кетганини билиш мумкин.
Иммунитетингиз паст
Тез-тез касал бўласиз ёки сал шамол тегса ҳам шамоллайсизми? Балки, бунга ширинликка ружу қўйганингиз сабабдир? Гап шундаки, таркибида шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотлар иммун тизимини кучсизлантириб, тез касал бўлишингизга олиб келади.
Сиз тез чарчайсиз
Ширинликка мойил инсонларнинг кайфияти ўзгарувчан бўлади. Бир плитка шоколад ёки бир бўлак торт кайфиятингизни кўтариб, ишчанлигингизни оширади. Бироқ ширинликнинг сеҳрли таъсири сизни тез тарк этиб, кейинги дозани емагунингизча қўлингиз ишга бормайди.
Овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар
Метеоризм, ич кетиши ёки қотиши — ширинликсеварларнинг асосий муаммолари. Сабаб оддий: кўп миқдордаги шакар кутилмаган реакцияларни юзага келтириб, ичак микрофлораси ишига путур етказади.
Изоҳ (0)