Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган бозорларнинг бирида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Яккасарой туманидаги деҳқон бозорларидан бирида ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирларда гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларнинг истеъмолга яроқлилиги текширилди. Ўтказилган тадбир давомида жами 24,5 кг йирик шохли мол гўшти ҳамда 25,5 кг истемолга яроқсиз товуқ гўшти маҳсулотлари аниқланди.
Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар ветеринария-санитария қоидаларига биноан утилизация қилинди. Шунингдек, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Изоҳ (0)