Фарғона вилоятида 2023 йилнинг олти ойи давомида жами 18 миллиард сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилди, деб хабар беради ЎзА.
Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида олти ой давомида жами 3 549 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар учун 18 миллиард 570 миллион сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари бажарилган.
Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 326 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур ҳолатлар юзасидан умумий 5 миллиард 701,3 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.
Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 223 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Қўқон, Марғилон шаҳарлари, Бешариқ, Бувайда, Бағдод ҳамда Учкўприк туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари
Ўзбекистонда июнь ойида 6,1 миллиард сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, Навоийдаги хусусий корхонада 195 дона майнинг қурилмалар ўрнатилиб, 9,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани, Ўзбекистонда май ойида 20,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)