“Барселона” Гампер Кубоги доирасида Англиянинг “Тоттенҳэм” жамоасига қарши майдонга тушади.
![](/static/photo_2023-07-12_14-05-36.jpg)
Жамоалар ўртасидаги учрашув 8 август куни Монтжуикнинг “Олимпия” стадионида бўлиб ўтади.
Гампер Кубоги ҳар йили ўтказилади, жорий йилги мусобақа саноқ бўйича 58-си бўлади. 2022 йилда “Барселона” ушбу ўйин доирасида Мексиканинг “Пумас” жамоасини мағлуб этганди (6:0).
Изоҳ (0)