Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирининг тўртинчи босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида Нодирбек Абдусатторов чорак финалда америкалик Уэсли Сога қарши дона сурди. 5 та партия якунларига кўра, Нодирбек 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Абдусатторов ярим финалда америкалик Левон Аронянга қарши ўйнайди. Иккинчи ярим финалда Фабиано Каруана ва Магнус Карлсен ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
Изоҳ (0)