Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (14-0, 9 КО) Ўзбекистон вақти билан 18 июнь тонгида АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Янги Орлеан шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ўзбекистон вакилига америкалик Ҳаролд Калдерон (27-1, 18 КО) рақиб бўлди. Жанг 12 раунд давом этди ва уларнинг катта қисмида Ғиёсов фаоллик кўрсатди.
Якунда ҳакамлар бир овоздан Шаҳрамнинг ғалабасини қайд этди — 120-108, 118-110, 116-112.
Мазкур ғалаба эвазига Ғиёсов WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланди.
29 ёшли ўзбекистонлик боксчи проф рингдаги 14-ғалабасини қайд этди. 35 ёшли Калдерон эса кетма-кет 27 ғалабадан кейин фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.
Изоҳ (0)