Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туман тиббиёт бирлашмаларининг бирида бош ҳисобчи сифатида фаолият юритган ва ишдан бўшатилган фуқарони ўзига таниш судья орқали ишга тиклаб беришга ваъда қилган адвокат ва унинг шериги 3 минг АҚШ долларини олаётганда қўлга олинди.
Ҳолат ДХХнинг вилоят бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ҳамроҳлигида ўтказилган тезкор тадбир пайтида фош этилган.
Маълум бўлишича, вилоятнинг Чироқчи туманида яшовчи фуқаро ДХХнинг вилоят бошқармасига мурожаат қилиб, аввалроқ туман тиббиёт бирлашмасида бош ҳисобчи сифатида фаолият юритиб келгани, ноҳақ ишдан олингач, ҳуқуқини судда ҳимоя қилмоқчи бўлиб, адвокат ёллагач, адвокат шубҳали гаплар айтаётганини билдирган.
Мурожаатчининг айтишича, адвокат унга 3 минг доллар берса, судья таниши орқали уни ишига тиклаб беришини, иш Олий судда кўрилган тақдирда ҳам дастлабки қарорни ўзгартиришсиз қолдиришини билдирган.
Мурожаатчи аризасига кўра, ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган ва кимёвий ишлов берилган 3 минг АҚШ долларини Қарши шаҳридаги тўйхоналарнинг бири олдида шериги билан бирга бўлишиб олаётганда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)