• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Шоҳрухга Болливуд керак эмас, Болливудга Шоҳрух керак”. Болливуд қироли биратўла учта лойиҳа билан экранларга қайтмоқда

    Шоҳрух Хон 2018 йилдан бери катта экранларда бош рол билан кўринмайди. 2023 йилда актёр иштирок этган учта лойиҳа унинг катта қайтишини белгилайди.

    Фото: Bollywoodtime

    Агар “Браҳмастра биринчи қисм: Шива” фильмини кинотеатрларда кўрган бўлсангиз, Амитабҳ Баччан, Ранбир Капур, Алиа Бҳатт ва Нагаржуна иштирок этган фильмдаги энг катта олқишлар фақатгина Шоҳрух Хонга бўлганини кўргандирсиз.

    Фото: Bollywoodtime

    Унинг қаҳрамони Мохан Бҳаргава Ванарастранинг қудратидан фойдаланганда пайдо бўлган ҳайқириқ ва ҳуштаклар кино залларини тўлдириб юборди. Томошабинлар учун актёрни бош ролда тўрт йил давомида кўрмагани муҳим эмас. “Гарри Сежал билан учрашганда” ва “Ноль” фильмларининг муваффақиятсизликларини энди ҳеч ким эсламайди ҳам.

    “Браҳмастра” 

    Фото: Bollywoodtime

    Ниҳоят, у экранларга қайтди: Шоҳрух Хон ўттиз йил давомида томошабинларни қизиқтирган ва барчани ўзига ром этган инсондир. Унинг Браҳмастрадаги махсус чиқиши ортидан ёзган твитларидан бирида шундай дейилган: “Шоҳрухга Болливуд керак эмас. Болливудга Шоҳрух керак”.

    “Ноль”

    Фото: Bollywoodtime

    Бу йил бошида экранларга чиққан “Патҳан” барча рекордларни янгилагани ажабланарли эмас. Ушбу лойиҳани бошиданоқ ўраб олган шов-шувлар катта даромадга олиб келди. Томошабин ҳақиқатан ҳам Шоҳга чанқоқ эди.

    Олдинда актёр иштирок этган яна иккита фильм бор — Ражкумар Хирани режиссёрлигидаги “Дунки” ва Атли Кумар режиссёрлигидаги “Аскар”.

    “Аскар”
    Фото: Bollywoodtime

    Дунёнинг энг машҳур юлдузларидан бири саналган Шоҳрух Хон 30 йил давомида томошабинлар қалбини забт этиб келмоқда. У 1992 йилда Нью-Деҳлидан номаълум телевидение актёри сифатида Мумбайга кўчиб ўтганида “Телба ишқ” мелодрамасида дебют қилади ва кўплаб мукофотларни қўлга киритади.

    Фото: Bollywoodtime

    Унинг профессионал йўли йиллар ўтган сайин “Қўрқувдаги ҳаёт”, “Ўлим билан ўйнаш”, “Ўғирланмаган келин”, “Телба юрак”, “Девдас”, “Вир ва Зара”, “Ом Шанти Ом”, “Дон”, “Ченнай Экспресс” каби фильмлар билан янада кучайди.

    Фото: Bollywoodtime

    Шоҳрух билан “Қадрли ҳаёт” фильмида ишлаган режиссёр Гаури Шинде уни замондошларидан ажратиб турадиган туғма фазилатга эга, деб ҳисоблайди. “У нафақат ажойиб актёр, балки жозибали шахс. Унинг актёрликка бўлган иштиёқи, илиқлиги ва севгиси — булар алоҳида мавзу. У машҳур юлдуз бўлса-да, камтарлиги ва режиссёр қарашларига бўйсуниши, фильмга ва ижодкорларга бўлган ишончи, ўзини-ўзи такомиллаштиришга доимо интилиши ўзига хосдир”, дейди у.

    Амитабҳ Баччан, Таапси Панну ва Шоҳрух Хон

    Фото: Bollywoodtime

    Айнан мана шу таърифлаш қийин бўлган фазилат Шоҳрух ва унинг ҳамкасбларини ўзига тортади. Яқинда берган интервьюсида унинг “Дунки”даги ҳамкасби Таапси Панну суратга олиш пайтида Хон атрофида мухлисдек ҳаракат қилмаслик унга қийин эканлигини айтди.

    Ҳар қандай Болливуд актёри учун бир-иккита фильмлар омадсизликка олиб келиши мумкин. Бироқ соҳа мутахассислари Шоҳ муваффақият ва муваффақиятсизликдан ташқарида, деб ҳисоблашади. Продюсер ва кино бизнеси эксперти Гириш Жоҳарнинг айтишича, Хон Болливуддаги 30 йиллик фаолияти давомида ҳар хил кўнгилсизликларни бошдан кечирган.

    “Патҳан”

    Фото: Bollywoodtime

    “Ноль” ва “Гарри Сежални учратганда” каби фильмлар мухлисларининг умидларини оқламаган бўлиши мумкин, аммо Шоҳрух актёр сифатида фильмга янги нарсаларни олиб киришга ҳаракат қилган. Унинг “Ракетачи”, “Лал Сингх Чаддҳа” ва айниқса “Браҳмастра”даги персонажларига ижобий муносабат билдирган ҳолда, таҳлилчилар актёрни қанчалик соғинишганини ва уни катта экранда кўришни кутишаётганини тушунишди.

    “Аскар”

    Фото: Bollywoodtime

    Дарҳақиқат, унинг “Браҳмастра”даги қаҳрамони шу қадар шов-шувга сабаб бўлдики, мухлислар унинг персонажи ўзгариши учун онлайн петиция бошлашди ва ижодкорлар уларнинг илтимосини инобатга олишига умид қилишмоқда.

    “Патҳан”

    Фото: Bollywoodtime

    “Патҳан” чиққанида эса кинотеатрларда ҳақиқий эйфория ҳукм сурди. “Ишончим комилки, Шоҳрухнинг кейинги фильмлари кассада яхши натижаларга эришади, чунки деярли ҳамма нарса унинг фойдасига ишлайди. “Патҳан”га “Уруш” фильми режиссёри Сиддҳарт Ананд режиссёрлик қилди. У масштаб ва экшнни яхши тушунади. Одамлар кинотеатрларга айнан шу мақсадда борган.

    “Патҳан”

    Фото: Bollywoodtime

    Шундай экан, 2023 йил Шоҳрух Хоннинг кассадаги йили бўлишига ишончим комил”, — дейди Акшай Рати.

    Режиссёр Алтлининг “Аскар” фильми икки ойдан сўнг — 2 июнда намойиш этилиши режалаштирилган. Режиссёр Ражкумар Хирани томонидан суратга олинган “Дунки” фильми кузда чиқиши керак. Шоҳрух Салмон Хоннинг “Арслон-3” фильмида ҳам кичик эпизод ўйнади. Шундай қилиб, бу йил мухлислар кумирларининг ажойиб ижросидан яна завқланишади.

    Фото: Bollywoodtime

    13.04.2023, 11:35   Изоҳ (0)   16159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ажойиб ижроси билан ҳамкасбларидан устун турса-да, ҳанузгача нуфузли кино мукофотларга лойиқ кўрилмаган актёр ва актрисалар (фото)

    11.04.2023, 20:55

    Instagram: Зоҳид Рисқиев фарзандли бўлди, Шоҳруххон Истанбулда операция қилинди, “Миллион”ни яна бир актёр тарк этмоқда 

    12.04.2023, 22:25

    “Фарзанднинг ота-онадан аввал кетиши — бу нотўғри”. Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов уч йил аввал 37 ёшли ўғли вафот этгани ҳақида (видео)

    12.04.2023, 19:58

    Рианна 21 млн долларга осмонўпар бино тепасидан пентхаус сотиб олди

    12.04.2023, 16:55

    Forbes рўйхатига кирган миллиардерларнинг рафиқалари қандай яшайди?

    12.04.2023, 12:34

    Қизиқчи Нодирбек Ҳайитов 13 та ижара уйда яшагани, театрда хор бўлгани ва мардикорлик қилгани ҳақида (видео)

    12.04.2023, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.