Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен иштирокида 1 март куни хорижий ва маҳаллий ОАВ иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фото: “Дарё”

Дипломатнинг таъкидлашича, АҚШ Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда 15 минг нафар инглиз ўқитувчини малакасини оширишга ва 10 мингта мактабни инглиз тили дарсликлари билан таъминлашга киришган.

“Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин бошланган ва кейинги йилларда янада кенгайиб бормоқда. Бу ердаги барча алоқаларни мустаҳкамлашга интилиш ҳиссини сездим. Бу ҳамкорлик мамлакат ёшларига эътибордан бошланади. Америка Қўшма Штатлари ўтган йил давомида 25 млн доллар сармоя киритди.

Бугун мен ўзбекистонлик ёш ўқувчиларни инглиз тили ўрганаётган дарсида иштирок этдим. Бу шунчаки инглиз тилини ўрганиш эмас, балки ўзбекистонликларнинг ёш авлодини иш ўринлари билан рақобатга тайёрлаш, минтақа бўйлаб инглиз тилида сўзлашувчилар билан алоқа ўрнатиш, Қўшма Штатларда академик лидерлик алмашинув дастурлари эшикларини очишдир”, — дейди Энтони Блинкен.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди