• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда асфальт-бетон ишлаб чиқарувчиларнинг 70 фоизи стандартларга жавоб бермаслиги маълум бўлди

    Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакили Ўзбекистондаги йўлларнинг сифати ҳақида фикр билдириб, нима сабабда уларда чуқурлар, ёриқлар, нотекисликлар кўплигига изоҳ берди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида 98 асфальт-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар бор. Бу корхоналарнинг 70 фоизи стандартларга жавоб бермайди.

    “Бухоро ва Навоий вилоятлари мисолида асфальт-бетон маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти ва автомобиль йўллар сифати ўрганилди. Аслида, асфальт-бетон маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги 2020-2022 йилларда қабул қилинган 6 (EН, ISO, GOST) халқаро стандартлар билан тартибга солинади”, — дейди Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги давлат назорати департаменти қурилиш-материаллари бўлими бошлиғи Шуҳрат Суярқулов.

    Ўрганишлар жараёнида, Навоий вилоятидаги 7 та асфалт-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг барчасида маҳсулот сифатини назорат қилиш учун лаборатория мавжуд эмаслиги аниқланган. Бундан ташқари, Бухоро вилоятидаги 11 та асфальт-бетон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг 4 тасида (36 фоизи) маҳсулот сифатини назорат қилиш учун лаборатория мавжуд эмас.

    Аксарият корхоналарда сифати кафолатланмаган хом ашёлардан фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда. Мисол учун, корхоналарда асфальт-бетон маҳсулотини ишлаб чиқаришда асосий хом ашё сифатида фойдаланиладиган битумнинг сифатини назорат қилиш имконияти мавжуд эмас. Стандарт талабига асосан битумнинг ҳар бир партияси синовлардан ўтказилиши белгиланган. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан корхоналарга тақдимномалар киритилди. 

    Бухоро вилоятидаги янги қурилаётган “Бухоро ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 16,5 километридаги қайта қуриш объектида ётқизилган асфальт-бетон сифати ўрганилганда 1 қатлам асфалт-бетон лойиҳа бўйича 9 сантиметр бўлиши белгиланган бўлсада, амалда 7 сантиметрни ташкил этган.

    Шунингдек, йўлнинг тайёр қисмлари ўрганилганда чуқурлар, ёриқлар, нотекис жойлари борлиги аниқланган. Қайноқ асфальт-бетон қоришманинг ётқизишдаги ҳарорати 150-160 даража бўлиши белгиланган бўлсада, ҳар бир автосамосвалда келтирилаётган қоришманинг ҳарорати амалда назорат қилинмайди.  

    Мутахассислар хусусий аккредитланган синаш лабораториялари томонидан асфальт-бетон маҳсулотларига расмийлаштирилган синов баённомалари ва хулосалар таҳлилини ўтказилган ҳамда бир қатор камчиликларни аниқланлаган.  Хусусан, Навоий вилоятидаги “Навоий қурилиш синов”  МЧЖ томонидан асфалт маҳсулотларига стандарт талабининг 4 та ҳамда “Навоий замон стандарт” МЧЖ томонидан 2 та кўрсаткич бўйича синовлар ўтказилмасдан хулоса расмийлаштирилган.  

    Фото: ЎзА

    Бухоро вилоятидаги “Бухоро махсус синов қурилиш лаборатория” МЧЖ сертификатлаштириш идораси томонидан асфальт-бетон маҳсулотини “аралашманинг ёрилишдаги чидамлилик кўрсаткичи” бўйича номувофиқ бўлсада (меъёр бўйича 3,5 фоиз, амалда 3,3 фоиз ташкил этган) маҳсулот мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилган ҳамда “боғловчи (битум) миқдори” кўрсатгичи текширилмасдан сертификат расмийлаштирилган.  

    Йўл қурилишида етакчи бўлган Германия давлати тажрибаси ўрганилган. Германияда йўл қурилиши DIN, ЕН, ISO,BС стандартлари билан тартибга солинади. Тўсиқсиз, юқори тезликдаги транспорт оқимини таъминлаш автобан дизайни учун умумий қоидадир. Аксарият автобанлар совуққа чидамли бетон ёки битумли сирт қалинлиги 68 сантиметр ўлчамдаги йўл юзасидан иборат. Автомобиль йўллари қурилишида ер қатламлари илмий-тадқиқот жиҳатидан ўрганилади.  

    Германиянинг 7500 мил (12 050 километр) автомобиль йўлларининг 25 фоизи бетон қопламаларидан иборат. Инспекторлар юқори технологияли йўл сканерлаш ускуналари билан жиҳозланган автомашиналар ёрдамида тизимнинг ҳар бир квадрат метрини вақти-вақти билан текширади. Агар ёриқ ёки бошқа нуқсон аниқланса, бутун йўл қисми алмаштирилади. Германияда йўл ҳаракати даражасига қараб бетон қоплама қалинлиги ва бошқа тафсилотларни танлаш учун каталогдан фойдаланилади. Ушбу каталог ҳар 10 йилда бир марта янгиланади. 

    Немис каталоги талабларига мувофиқ қуриладиган қопламанинг умумий қалинлиги бетон юзаси, асосий қатлам (цемент билан ишланган, асфальт билан ишланган ёки ишлов берилмаган) ва музлашдан ҳимоя қилувчи қатлам қалинлигининг йиғиндисидир. Совуққа қарши ҳимоя қатламининг қалинлиги минтақанинг иқлимига ва ер ости қатламининг совуққа сезгирлигига боғлиқ. Одатда қопламанинг умумий қалинлиги 22 дан 35 дюймгача (55 дан 90 сантиметргача).  

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, Автомобиль йўллар давлат қўмитасига Германия стандартларини ўрганиб чиқиш ва республикада жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига хулоса киритиш таклиф этилган.  

    Шунингдек, аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича Автомобиль йўллар давлат қўмитасига тақдимнома киритилган. Бухоро ва Навоий вилоятлари тажрибаси асосида республикадаги 98 та асфалт-бетон ишлаб чиқарувчи корхоналарда давлат назоратини ўтказиш ва таъсирчан чораларни қўллашга рухсат бериш, Автомобиль йўллар давлат қўмитасига ҳудудлардаги битум маҳсулотларининг ҳар бир партиясини синовдан ўтказувчи лаборатория ҳамда асфальт-бетон ишлаб чиқарувчи корхоналарда синов лабораториясини ташкил этиш таклиф этилган. “Аммо жавоб ва натижадан дарак йўқ”, — дейилади хабарда.

    28.02.2023, 13:11   Изоҳ (0)   6298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги илк пулли автомобиль йўллари қачон қуриб битказилиши маълум қилинди

    24.10.2022, 18:38

    Япония Ўзбекистонда автомобиль йўлларини бошқариш тизимини жорий этиш ниятида

    16.11.2022, 22:39

    Самарқандда ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртиб юборган мактаб директорига жазо тайинланди

    28.02.2023, 13:08

    “Ахборот очиқлиги ва сўз эркинлиги ортга қайтмас жараён” – журналист Бобур Алихонов Конституцияда ОАВ фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани ҳақи...

    28.02.2023, 12:33

    “Ўзгидромет” баҳорнинг биринчи куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    28.02.2023, 12:02

    ДХХ прокуратура, суд, Миллий гвардия ва адвокатура ходимларини жиноят устида қўлга олди 

    28.02.2023, 11:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.