Бошдаги, хусусан, соч илдизлари орасида ҳосил бўладиган яралар косметик муаммолар туфайли юзага келмайдиган нохуш ҳодисадир. Уларни эътиборсиз қолдирмаслик зарур, чунки бундай яралар жиддий касалликларни кўрсатиши ёки турли олиб келиши мумкин.
Бошдаги яраларнинг сабаблари
Тахминан 80 фоиз ҳолларда теридаги яралар, қорақўтирлар ва бошқа нуқсонлар иммунитетнинг пасайиши ва стресс туфайли юзага келади. Заифлашган инсон организми вируслар, инфекциялар ва паразитлар билан кураша олмайди, шунинг учун инфекция пайдо бўлади. Бошқа ҳолларда тери муаммолари ёки ички органларнинг касалликлари туфайли яралар ҳосил бўлади.
Бош терисига нима зарар етказиши мумкин:
- озиқ-овқат ёки косметикадан аллергия;
- ошқозон-ичак трактининг нотўғри ишлаши;
- сурункали тери касалликлари — псориаз, экзема;
- вируслар, масалан, сув чечак ёки герпеслар;
- себорея — ёғ безлари ишининг бузилиши;
- инфекциялар;
- битлар, каналар;
Ушбу касалликлар бошида қизил доғлар, ҳуснбузар, кепак, яралар, қорақўтирлар, ҳўппозлар ва, ҳатто, қон оқадиган яралар кўринишида пайдо бўлиши мумкин. Кимдадир бу ҳол қичишиш ва оғриқ билан ўтади, шунда ярани қичиш, тирнаш вазиятни янада оғирлаштиради.
Бошда яралар бор, нима қилиш керак?
Даволашнинг бирон бир усули ҳақида гапириб бўлмайди, чунки терининг шикастланиши бутунлай бошқа сабабларга кўра юзага келади. Бу ҳолатда ягона тўғри қарор шифокор билан маслаҳатлашишдир. Фақатгина шифохонада яраларни пайдо қилган касалликни аниқлашга ва тегишли даволанишни танлашга ёрдам берадиган бир қатор тестларни тайинланади.
Яраларни халқона усуллар ёки косметика воситалари ёрдамида даволашга уринманг. Даставвал, уларни пайдо қиладиган сабабини аниқлаш ва ундан халос бўлиш зарур. Акс ҳолда, соғлиқни баттар ёмонлаштирасиз.
Баъзи касалликлар юқумли, шунинг учун даволаниш пайтида ва яраларнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши биланоқ, бошқа одамларнинг нарсалари ва гигиена воситаларидан фойдаланишни тўхтатинг.
Одатда, фақат мураккаб даволанишдан кейингина бундай яралар, қорақўтир ва бошқа аломатлардан халос бўлиш мумкин. Бунга маҳаллий препаратлар — малҳамлар, кремлар, геллар ва ичга қабул қилиш учун препаратлар киради. Агар сизда себорея ёки ошқозон-ичак касалликлари бўлса, парҳезга риоя қилиш тавсия этилади.
Бошдаги терига ҳар қандай зарар саломатлик ҳолати ҳақида ўйлаш учун сигналдир. Шампунлар ва ниқоблар яралар, қорақўтирлар муаммосини ҳал қилмайди. Вазиятни оғирлаштирманг, дерматолог, трихолог ёки терапевт билан боғланинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)