Тошкент шаҳридаги бир қатор кўчалар 19 февраль куни 2 ярим соатга ҳаракат учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан шу куни соат 07:00 дан соат 09:30 гача қуйидаги ҳудудларда автомобилларнинг ҳаракатланишига вақтинчалик чекловлар ўрнатилади:
- Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонидан Фурқат кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси кесишган жойигача;
- Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача;
- Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишган жойигача;
- Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўли бўйлаб Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойигача,
- Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи олди майдонигача бўлган кўчалар.
“Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз ва юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)