• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистон ўзининг барча газ ва нефтга оид эксклюзив ҳуқуқини 35 йилга Россия компанияларига бермаган

    Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфида 118 та кон мавжуд бўлиб, шундан 85 та кондан табиий газ қазиб олинмоқда. Қолган 33 та конларда геология-қидирув ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу конларнинг табиий газ заҳираси республика умумий газ захирасининг 49 фоизи, яъни 1 трлн куб метрга яқин. Углеводородларни қазиб олишда жами 1 450 та қудуқлардан фойдаланилмоқда ва буларнинг барчаси, тўлиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишлидир.

    Сўнгги йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газга нисбатан эҳтиёжини қондириш мақсадида Устюрт, Бухоро-Хива, Ҳисор ва Фарғона регионларида заҳираларни кўпайтириш ҳамда янги конларни очишга қаратилган геология-қидирув ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

    Жамият томонидан нефть ва газ геология-қидирув ишларини сифатли ва тезкор амалга ошириш мақсадида замонавий ускуналарга эга маҳаллий ва хорижий корхоналар билан ҳамкорликда Устюрт, Бухоро-Хива регионларининг катта чуқурликдаги майдонларида бир қатор тадбирлар олиб борилмоқда. “Ўзбекнефтгаз” АЖга Тоғ кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тайёрланган 20 та янги майдонлар тақдим этилиб, уларда янги қудуқларни бурғилаш ишлари олиб бориш режалаштирилмоқда.

    2020-2022 йилларда республика ҳудудида 4 000 км2 3D қидирув ишлари бажарилди, 42 та янги майдонлар бурғилашга жалб этилди, 116 та янги қудуқ бурғиланди ва натижада 12 та янги табиий газ конларини очиш билан бир қаторда, 90 млрд куб метрдан ортиқ табиий газ ҳамда 3,8 млн тонна суюқ углеводород заҳираларини кўпайтиришга эришилди.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2022 йилда “Янги Олот”, “Янги Тегирмон” ва “Ниёз” каби конларнинг очилиши билан ҳозирда геология-қидирув ишларининг асосий тадбирлари “Тегирмон” конлари гуруҳи ҳамда “Ниёз” газконденсат конига қаратилган. “Янги Олот” ва “Ниёз” конларининг ҳар бирида 2 тадан янги қудуқларни бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда.

    Қазиб чиқариш тадбирлар доирасида 2022 йилда 32,2 млрд куб метр табиий газ, 100,2 минг тонна нефть ва 1 428,3 минг тонна газ конденсати маҳсулотлари қазиб олинди, 697,8 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди ҳамда газни қайта ишлаш заводларида табиий газни қайта ишлаш орқали 236,5 минг тонна олтингугурт 127,4 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқаришга эришилди.

    Нефть маҳсулотларини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида қайта ишлаш орқали қарийб 1 млн тонна бензин, 331 минг тонна дизел ёқилғиси, 141 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқарилди. Шунингдек газни ўта чуқур қайта ишлаш натижасида юқори технологияларни жамлаб олган GTL заводида 140 минг тонна дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришга эришилди.

    2023 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги конлардан углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини шакллантиришга қаратилган геологик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида, дунёда илғор компаниялардан ҳисобланган “Schlumberger” компанияси томонидан ҳалқаро стандартларга мувофиқ 2023 йил учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ макро инвест дастури ишлаб чиқилди.

    Дастурга кўра, 111 та қудуқни бурғилаш, шундан 81 таси эксплуатацион қудуқ, 30 та излов-қидирув қудуғи, 56 та қудуқда мукаммал таъмирлаш, 25 та технологик объектда қурилиш, модернизация ва реконструкция ишларини бажариш белгиланган.

    Бундан ташқари, 552 та қудуқда жорий таъмирлаш ҳамда интенсификация ишларини олиб бориш натижасида базавий табиий газ қазиб чиқаришнинг 990,7 млн куб метр камайиши олди олинади.

    Конларда табиий газ қазиб олишни барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Жанубий Тандирча” конида сиқув компрессор станцияси, “Шўртан”, “Гирсан”, “Чўлқувур” ва “Янгиказган” конларида кичик компрессор станцияларини қуриб ишга тушириш режалаштирилган.

    Компрессор станциялардаги 35 та газ турбинали двигателларни капитал таъмиралаш, шунингдек “Шўртан”, “Тегирмон” ва “Арслон” конларида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларини қуриш, конларда газ сиқилишини олдини олиш, ўтказувчанлигини ошириш мақсадида 192 км ҳар хил турдаги газ қувурлари қуриш режалаштирилган.

    2023 йилда ҳам геология-қидирув ишлари доирасида янги майдонларда қўшимча 50 та қудуқ бурғилаш ҳамда 1,5 минг кв км ҳажмда 3D сейсмик ишларни бажариш режалаштирилган. Бунинг учун Тоғ кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тайёрланган 25 та янги майдонлар тақдим этилиб, уларнинг лицензиялари расмийлаштирилди. Ҳозирда уларда янги қудуқларни бурғилаш учун майдонларниннг паспортларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Устюрт минтақасининг юқори истиқболга эга бўлган 4000-6500 метр чуқурликлардаги майдонларнинг 3D сейсмик маълумотларини янги “eХchroma” технологияларида қайта атрибут таҳлил қилиш орқали Судочий ботиқлигининг чуқур геологик тузилишини, қудуқларни бурғилашдан олинган барча геологик-геофизик ва бошқа маълумотларни ўрганиш ҳамда ҳудуднинг регионал модели асосида аниқланган янги маҳсулдор қатламларни нефтгазга истиқболлиги ҳамда углеводород ресурслари баҳолаш натижасида Schlumberger халқаро сервис компанияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилади.

    Ушбу чора тадбирларни амалга ошириш билан 2023 йилда табиий газ қазиб чиқариш 32,8 млрд куб метр, нефть 61,0 минг тонна, газ конденсати 1 310,0 минг тонна, шундан суюлтирилган газ 672,1 минг тонна ишлаб чиқариш режалаштирилган.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

    18.02.2023, 13:32   Изоҳ (0)   11541
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари зилзила содир бўлган Газиантеп шаҳрида учрашди

    18.02.2023, 12:24

    Тошкентда оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчалар ёпилади

    18.02.2023, 11:38

    Тошкент метросининг “Дўстлик—Қўйлиқ” линияси 18 февраль куни фаолият кўрсатмайди

    18.02.2023, 11:27

    Шавкат Мирзиёев Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди

    17.02.2023, 23:05

    Тошкентда АҚШ билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этилиши мумкин 

    17.02.2023, 21:55

    Шавкат Мирзиёев Бухорода янги корхоналарни ишга туширди

    17.02.2023, 21:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.