• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Янги йил совғаси», бир хил фамилияли рақобатчилар, сохталаштирилган савдо — 23 январдаги қизиқарли тендерлар

    23 январь куни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 100 га яқин тендер савдолари амалга оширилди. «Дарё» мухбири Абдуқаҳҳор Қосимов ҳужжатларни мониторинг қилиб, энг эътиборга молик савдолар ҳақида маълумот беради.

    Янги йил совғаси

    Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 11 январь куни 165 та «Янги йил совғаси» учун 72,6 миллион сўмлик тендер ўтказган. Ҳар бир совғанинг бошланғич нархи 440 минг сўм этиб белгиланган.

    Скрин: «etender.uzex.uz»

    Скрин: «etender.uzex.uz»

    18 январь куни якунланган тендер натижаларига кўра, Аrmada Azia Trade лотни ютиб олган. Шартнома суммаси — 59 миллион 400 минг сўм.

    «Чилонзор» метроси учун 8 миллион долларлик ускуна

    «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси «Чилонзор» линиясида интервал назоратини ташкил этиш ва ҳаракатланувчи таркибнинг хавфсизлигини таъминлаш учун махсус микропроцессорли блокировкалаш ускуналари (МПC) харид қилди. Лот маълумотларига кўра, ускуналарнинг яроқлилик муддати 24 ой, етказиб бериш муддати 365 кун бўлиши белгиланган. Харид маблағлари халқаро молиявий манбалар томонидан қопланиши кўзда тутилган.

    Скрин: «etender.uzex.uz»

    Скрин: «etender.uzex.uz»

    Тендерни юридик манзили Москвада жойлашган «ТМХ Интеллектуалние Системи» МЧЖ ютиб олган. Шартнома суммаси эса 8 149 764 доллар.

    Илҳомжон қизи вс Илҳомжон ўғли

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялашган муҳандислари институтининг Қарши филиали ҳузуридаги академик лицей тайёр иссиқ овқат етказиб бериш бўйича аутсорсинг хизмати учун тендер ўтказган. Унда «Моҳичеҳра Илҳом қизи» ва «Сухроб Журақобилов 505» МЧЖлар рақобатлашган ва якунда «Моҳичеҳра Илҳом қизи» ғолиб деб топилган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Скрин: Статистика агентлиги

    Очиқ маълумотларга кўра, ғолиб тадбиркорлик субъектининг манзили Қашқадарё вилояти Қарши туманида жойлашган. Раҳбари — Юсупова Улдон Муротовна.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Скрин: Статистика агентлиги

    Захира ғолиб МЧЖнинг таъсисчиси эса Журақобилов Сухроб Илҳом ўғли деб кўрсатилган. Сухроб Илҳом ўғли ва «Моҳичеҳра Илҳом қизи» ўртасида қандайдир боғлиқлик борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

    Қариндошлар тендерни сохталаштирдими?

    Жиззах вилоят Ногиронларни реаблитация қилиш маркази овқат етказиб бериш бўйича аутсорсинг хизмати учун 84 миллион сўмлик тендер эълон қилган. Унда «Яксарт Интер Импекс» МЧЖ ва «Мумин Ота 1954» МЧЖ рақобатлашган. Якунда иккинчи тадбиркорлик субъекти ғолиб деб топилган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Скрин: Статистика агентлиги

    Тендер иштирокчиларининг раҳбарияти билан қизиқдик. Статистика агентлигига кўра, «Мумин Ота 1954» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Жўраев Акбаржон Мўминжонович ҳисобланади. Корхона манзили — Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Скрин: Статистика агентлиги

    Захира ғолиб «Яксарт Интер Импер» МЧЖнинг раҳбари эса Жўраев Тўлқинжон Мўминжонович. Тадбиркорлик субъекти Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган.

    «Дарё» мухбири ушбу икки тадбиркор ўртасида яқин қариндошлик муносабатлари бор бўлиши мумкин деган гумонда Акбаржон Жўраев билан боғланди. Унинг таъкидлашича эса, бу исмлари бир-бирига жуда ўхшаш инсонларнинг бир тендерда рақобатчи сифатида қатнашиб қолгани — оддий тасодиф. Акбаржон Жўраев сўзлари исботи сифатида унинг корхонаси Самарқандда, рақибиники эса Сирдарёда жойлашганини айтиб ўтди. Балки.

    Бир хил фамилияли рақобатчилар

    Хоразм вилояти Қўшкўпир туман 1-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати аутсорсинг хизмати учун бошланғич қиймати 112 миллион сўмлик тендер ўтказган. Унда умумий тўртта иштирокчи қатнашган ва якунда «Янги Қўшкўпир» хусусий корхонаси тендерни ютиб олган. Фаст Фозилжон МЧЖ эса захира ғолиб сифатида кўрсатилган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Скрин: Статистика агентлиги

    «Янги Қўшкўпир» ХКнинг таъсисчиси Жуманиёзов Равшанбек Мацодиқович. Раҳбар эса Бекчанов Давронбек Купалбаевич.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Скрин: Статистика агентлиги

    Қизиғи, Фаст Фозилжон МЧЖ таъсисчисининг фамилияси ҳам Бекчанов.

    Бекчанов Илҳом ва Бекчанов Давронбекнинг қариндошчилик алоқалари бўйича маълумотлар йўқ.

    Масъуллардан ушбу шубҳали тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз.

    Мавзуга доир: Ўзини ўзи енгган тадбиркор, қариндошига ёрдамлашган ҳакам, тугатилган корхонанинг иштироки — 20 январдаги шубҳали тендерлар

    23.01.2023, 20:54   Изоҳ (0)   4162
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кичик ГЭСлар энергия муаммосига ечим бўладими? Мутахассис билан суҳбат

    23.01.2023, 20:18

    Ўзбекистонда «Тадбиркорлар хиёбонлари» ташкил этилади

    23.01.2023, 19:52

    «Бек барака» бозорида сотувчи ИИО ходимларига қаршилик қилиб, жанжал чиқарди (видео)

    23.01.2023, 19:38

    Меҳриддин Хайриддинов бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинди

    23.01.2023, 19:21

    Қўй оч бўлса, унга совуқ ўтади, айни пайтда тоғда бўрилар кўпайган: 53 йиллик иш тажрибасига эга қашқадарёлик чўпон билан суҳбат

    23.01.2023, 18:28

    Бухорода 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

    23.01.2023, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.