Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини тақдим этиб келмоқда. Лойиҳанинг 15-сони мавзуси «Тошкент: йўқотишлар ва топишлар» бўлиб, дастур меҳмони сифатида журналист Бахтиёр Насимов таклиф этилди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Журналист 50–60 йил илгариги Тошкент билан ҳозиргисини таққослар экан, йўқотилган қайси бойликларга ачиниши ҳақида гапирди.

— Бугун Пахтакордан Бешёғочга кетадиган йўлда ёки Қоратошдаги Mediapark томонларда қачонлардир трамвай юрганини кўпчилик билмайди. Йўқотишлар бўлиши тайин, албатта. Тошкент саҳро эмас, нимадир қуриш учун ниманидир бузиш керак — тарозига солганда қайси бири афзалроқ эканлиги билинади. 40–50 ёшдаги кишилар, масалан, ҳозирги Tashkent City ўрнида Киночилар уйи бўлганини эслайди. Мен ундан ҳам аввалги пайтларни эслайман — у ерда синфдошларимнинг уйлари жойлашган жарлик бўлар, жардан тўғри юрсангиз, Чорсуга борардингиз. Ҳатто «Пахтакор» стадиони ўрни ҳам чуқурлик бўлган (тошкентликлар байрам қилганда шу ерга борарди), чуқурнинг у ёқ-бу ёғини текислаб стадион қилишган. Масалан, Киночилар уйи ҳам ўзига хос, замонавий, чиройли эди, қолдирса бўларди. Лекин бизда саллани сўраса, калла у ёқда турсин, оёғини ҳам қўшиб олиб келишади. 

1876 йили Тошкентда экилган чинорлар қанча сувни ушлаб турарди, биласиз, 2009 йил октябрь ноябрда уларни арралаб ташлашди. Шундан сўнг метро станциясини ҳам сув боса бошлади, буларнинг ҳаммаси бежиз эмас, мувозанатни ушлай олиш керак эди.

Айрим биноларни йўқотганимиз жуда ачинарли, лекин мен энг афсусланадиганим — трамвайни йўқотганимиз. Битта трамвай 70 нафар одам ташийди, тасаввур қилинг, битта трамвай бор, 70 та машина йўқ. Бугун ҳам йўлда кетаётганимда ҳайдовчи йўлларни кенгайтириш керак, деб айтиб қолди. Йўлни кенгайтириш билан иш битмайди, жамоат транспортини яхши ташкиллаштириш керак. Навоий кўчасида ҳам алоҳида «полоса» қилиб қўйилган, устидан босиб юришибди. Трамвайга, дарахтларимизга, сақлаб қолиш мумкин бўлган бинолар бузилиб кетаётганига жуда ачинаман, — дейди журналист.

Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади