Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бунинг учун макияжга оид бир нечта сирларни билиб қўйиш кифоя, деб ёзади «Новий очаг».

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Киприкларни қайришдан олдин керлерни фен билан қиздиринг

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Киприкларни қайиришнинг энг осон ва самарали усули бу махсус керлер эканини ҳамма билади. Аммо яна бир сир бор: ушбу воситанинг янада самарали ишлаши учун уни фен билан қиздириш лозим. Иситилган восита киприкларни яхшироқ қайиради ва узоқ вақт давомида киприклар ўз кўринишини сақлаб қолади.

Тушни қайноқ сувга солинг

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Киприкларни қалинлаштиришнинг яна бир усули: тушни қўллашдан 10 дақиқа олдин уни бир стакан иссиқ сувга солиш тавсия этилади. Бу маҳсулот формуласини тезроқ фаоллаштиришга ёрдам беради ва туш анча осон суртилади. Бундан ташқари, илиқ маҳсулотни қўллаш осонроқ, шунинг учун ушбу лайфхак киприкларни ажойиб кўринишга келишига ёрдам беради.

Киприкларни тиш чўткаси билан таранг

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Киприкларга туш суртгандан сўнг маҳсулот қуриб кетгунга қадар уларни оддий тиш чўткаси билан мулойимлик билан таранг: бу киприкларни бир-бирига ёпишиб қолишидан халос бўлишга ёрдам беради ва шу билан бирга уларни бироз кўтаради.

Тушни қўллашдан олдин киприкларга упа сепинг

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Ушбу оддий техника ҳар қандай туш таъсирини кучайтиришга ёрдам беради. Киприкларни бўяшдан олдин уларни яхшилаб упаланг, сўнгра туш суртинг. Киприклар янада қалин ва ажойиб кўринади.

Тушни суртиш вақтида керлердан фойдаланинг

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Одатда киприкларни бўяшдан олдин керлер ишлатилади, аммо уларни визуал равишда узайтиришга ёрдам берадиган яна бир лайфхак мавжуд. Киприкларни бўяб бўлгач, мулойимлик билан уларнинг учини қисқичлар билан қайириб, яна туш суртилади. Натижа кутилганидан ҳам аъло бўлиши шубҳасиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади