• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ражаб Адашев кастингдан ўта олмаган «Абдуллажон» фильмида қандай қилиб бош ролни ижро этгани ҳақида гапириб берди (видео)

    Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг машҳур «Абдуллажон» фильмидаги Бозорбой роли Ўзбекистон халқ артисти, марҳум Обид Юнусов учун ёзилган.

    Маълумотларга қараганда Обид Юнусов ушбу ролга тасдиқланиб, съёмка майдонига ҳам борган. Лекин кино томошабинлар ушбу ролда ўша вақтда фильм кастингидан ўта олмаган, Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашевни кўради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад Ражаб Адашев билан интервьюда Обид Юнусов учун ёзилган сценарийда, бош ролни ижро этиш унга қандай насиб этгани, ижодий гуруҳ Бозорбой ролида Обид Юнусовни тасаввур қилган вазиятда, Ражаб Адашев ўша муҳитга мослашиши қандай кечгани, партнёрлари билан қандай келишиб кетганига қизиқди.

    Хуллас яхши савол, жуда яхши савол. «Абдуллажон» фильми ижодий гуруҳини «Ўзбекфильм»дан ўзим кузатиб қўйганман. Ичимда «фильмга тасдиқланмаганим учун ҳеч қандай ачиниш ёки «тарвузи қўлтиғидан тушгандек» ҳолат бўлмаган, лекин «кетишди-я, кетишди», деган хаёл ҳам ўтган.

    Ижодий гуруҳ 1991 йилнинг 17 сентябрида суратга олиш майдонига кетишган бўлса, эртаси куни соат 5 ларда Бозорбой Абдуллажон билан қариндошлар жам бўлган уйга кириб келган саҳнанинг тасвирга олиш ишлари билан бошланар эди.

    Тўйтепада икки қаватли меҳмонхонада туришган, жамоа тахминан соат 12-13 ларда тушлик қилган, меҳмонхона пастидаги ошхонасига тушишган. Обид ака ҳам тушган, ўзлари ўтирганларми, шериклари биланми, хуллас нарироқда ўтирган икки наманганлик «Ие, Ўткурий-ку» деб таниб қолишади ва келиб саломлашиб, ёнига ўтиришади. Ёнидан шишани чиқариб, «Обид ака, Наманганга борганда одамларга нима дейман? Шу одам билан кўришдим, анақа бўлмади дейманми?» деб, бошлашган. 3 киши битта шишани ёки иккитани бўшатишган.

    Соат икки ёки учда ётишган. Тўрт яримда уйғотиш бошланган, Гриша деган ёрдамчи бор эди, «Обид ака, на сёмки» деб чақирганида, Обид ака ширакайф ҳолда чиқиб келган ва «Мен тайёрман» деб турган жойида режиссёр ҳам кўриб қолади. Ўшанда Обид ака мардлик қилиб, шартта кийим-кечакларини йиғиштириб Тошкентга жўнаб кетган. Шу билан кейин ижодий гуруҳ мени қидиришни бошлашган.

    Ўша оқшомни ўзида менга Фарҳод исмли фильм директори телефон қилиб, келиб олиб кетди. Борганимда, айни мен бола билан кириб келадиган саҳнада, аёлим, болаларимни олаётган экан. Кейин мен ҳам ўша ердан киришиб кетганман.

    Тез мослашиб кетишимга режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг хизмати катта. У ҳаммага «Обид ака ўйнамайдиган бўлди, Ражаб Адашев ўйнайди, у ҳозир келади» деб тайинлаб чиққан экан. Келганимда ҳеч ким «Ие, Обид Юнусов ўйнаши керак эди-ку» деб ҳайрон бўлмади. Ҳатто ўзимда ҳам шунга ўхшаш фикр кейинчалик пайдо бўлганди. Фильм олиниб бўлингач, жуда кўп вақтдан сўнг, раҳматли Тўти Юсупова оламдан ўтганидан кейин турли хаёллар келди: Шулар нимани ўйлаган экан? Обид Юнусов билан рол ўйнашни кутаётган одамлар бирдан мени кўриб ғалати бўлмаганмикин?

    Лекин профессионал актёрлар ҳеч нарсани билдирмасдан туриб, мен билан чинакамига, дилдан ўйнашни бошлашган. Чунки уста актёр уста актёр-да!

    Мен бу нарсага эътибор бермаганман, сабаби ҳолатни табиий қабул қилганман.

    Режиссёр менга айтганки, «Ражаб ака, бу менинг учинчи картинам. Иложи борича самимий ўйнанг. Ҳеч қанақа сиёсий газеталар ўқиманг, телевизор ҳам кўрманг. Бу шунақа фақат ўзининг оиласини, мол-ҳолини, ерини ўйлайдиган Бозорбой ака, у шунақа одам деб тушунтирган. Мен ўшанда нозик жойини топганман, Зулфиқор Мусоқов ҳам ҳар бир эпизодда маъқуллаб турган.

    Уста актёрлар билан ишлаш ҳар бир актёрга ҳузур бағишлайди. Уста бўлмаган актёрлар билан ўйнасангиз, уларнинг кўзлари жовдираб туради. «Тўғри ўйнаяпманми ёки нотўғрими?», «Ие бу киши ўйнаяптими, анави ўйнаши керак эди-ю» деган саволлар миясида туради. Шу саволларга жавоб қидириб, мияси ўша билан банд бўлиб қолади. Рол ҳақида ўйламай қолади.

    Ражаб Адашев, Ўзбекистон халқ артисти

    Маълумот учун, Ражаб Адашев 1944 йил 15 июль куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Островский номидаги Тошкент театр ва санъат институтининг актёрлик факультетини тамомлаган. Кинодаги фаолияти 1964 йилдан бошланган. 100 дан ортиқ фильмларда рол ижро этган.

    Ражаб Адашев  1993 йилда «Абдуллажон» фильмидаги «Энг яхши эркак роли учун» мукофот, 1997 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2010 йилда Ўзбекистон халқ артисти, 2021 йилда «Дўстлик» ордени, 2022 йилда Санъат ва маданият фидокори», «Меҳнат фахрийси», «Кинематография фидокори» каби унвон ва мукофотларига муносиб кўрилган.

    20.01.2023, 12:01   Изоҳ (0)   20740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Тошкентдаги уйига «печка» қурдирган Хосият Ҳусанова, касал бўлиб қолган Юлдуз Турдиева, имижини ўзгартирган Жаҳонгир Отажонов

    19.01.2023, 22:38

    «Аватар: Сув йўли» касса йиғимлари бўйича «Ўргимчак одам» фильмини ортда қолдирди

    19.01.2023, 21:46

    «Отамни кимдир ўлдириб юборганида, Tashkent City’да уларнинг ҳайкаллари бўлмасди». Ҳожибой Тожибоевнинг қизи отасининг ўлими сабаби ҳақида

    19.01.2023, 17:30

    Машаққатга тўла болалик, омадсиз шахсий ҳаёт: Голливуд юлдузи Жим Керрининг кулги ортига яширинган дардлари

    19.01.2023, 15:40

    Уэльс маликасининг сири: Кейт Миддлтон сумкасида ҳар доим нима олиб юради?

    19.01.2023, 14:42

    «Алвон елканлар» фильмидаги Ассолнинг тақдири қандай кечди? (фото)

    19.01.2023, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.