Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов умумий мақсад манфаатлар ва қадриятларга асосланган барқарор ва кўп босқичли алоқалар моделини яратиш бўлиши кераклигини таъкидлади.

Қайд этилишича, 2030 йилда Марказий Осиёни қандай кўришни хоҳлаймиз, деган савол ниҳоятда муҳим. Бу масала бўйича ёндашувлар келишиб олинмаса, олдинга силжий бўлмайди.

«Марказий Осиёнинг идеал модели бу — ички низолар ва қарама-қаршиликлардан холи, умумий манфаатлар ва устуворликлар билан бирлаштирилган, ҳамма учун умумий қадриятлар ва анъаналарга асосланган мустаҳкам ва яхлит минтақадир.

Биз интилишимиз керак бўлган асосий нарса минтақавий ҳамкорлик жараёнларини, жумладан, чегара масалаларини ҳал этишда ҳамон тўсқинлик қилаётган мавжуд фундаментал келишмовчиликларни бартараф этишдир. Чегаралар бизни ажратиши эмас, бирлаштириши керак.

Ўзбекистон президенти «Чегараларимиз доимо дўстлик ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлган ва шундай бўлиб қолади», деб бир неча бор таъкидлаган. Шунинг учун барча келишмовчиликларга қарамай, ўзаро мақбул муросага эришиш муҳимдир. Бу нафақат бир-бири билан чегарадош аниқ икки давлат, балки бутун минтақа учун муҳим.

Идеал моделнинг иккинчи элементи ўз ихтиёрида мулоқот ва ҳамкорлик учун барча зарур платформа ва механизмларга эга бўлган Марказий Осиё бўлиши керак. Агар барчани қизиқтирган аниқ соҳаларда – иқтисодиёт ва савдодан тортиб таълим ва маданиятгача бўлган ўзаро ҳамкорлик механизмлари ишламаса, минтақавий ҳамкорлик тўлиқ ишламайди.

Марказий Осиёнинг 2030 йилдаги идеал моделининг учинчи элементи — бу аслида асосий, таянч тузилмага айланиши керак бўлган минтақавий ўзига хосликдир. Президент Шавкат Мирзиёев Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган минтақа давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида «Маданият, таълим, спорт ва туризм соҳасида ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш бўйича ишларни кучайтириш, шунингдек, умумий тарихимизни чуқур ўрганиш»ни таклиф қилди.

«Маданият, таълим, спорт ва туризм соҳасида ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш бўйича ишларни кучайтириш, шунингдек, умумий тарихимизни чуқур ўрганиш»ни таклиф қилди. Бизнинг мақсадимиз нафақат умумий манфаатларга, балки барча умумий қадриятлар ва анъаналарга асосланган барқарор ва кўп босқичли алоқалар моделини яратиш бўлиши керак. Ҳар биримиз ўзимизни нафақат ўз юртининг, балки бутун минтақамизнинг вакили сифатида ҳис қилишимиз, умумий маданий-тарихий меросимиз билан фахрланишимиз керак», — деб ёзади СМТИ директори.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...