Тошкентдаги Nest One турар жой мажмуасини қуриш ишлари билан шуғулланаётган хорижий компания ишчилари овқатдан заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Дарё» сўровига асосан маълум қилишича, 9 нафар иччи-ходим заҳарланган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари натижасига кўра, Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан 16 январь куни Жиноят кодексининг 186-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати берган маълумотга кўра, ишчилар тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.
Беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Уларнинг аҳволи қониқарли даражада.
Изоҳ (0)