KPMG компаниясининг аудиторлик бўлими Fooтбалл Бенчмарк Европанинг топ-8 лигаларининг 2021/22 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботларини эълон қилди.
Унга кўра, «ПСЖ» маошлар учун 728 миллион евро сарфлайди. Бу футбол тарихидаги энг катта нарх. Парижликларнинг 2021 йилда Лионель Месси, Ашраф Ҳакими ва Жанлуижжи Доннарумма келишидан сўнг маошлар кўрсаткичи 45 фоизга ошди ва 728 миллион еврони ташкил этди.
Қайд этилишича, «ПСЖ»нинг маошлар бўйича харажати ошиб, 670 миллион еврони ташкил этган. Париж клубининг 369 миллион евролик йўқотиши эса футбол тарихидаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Парижликлар ўтган мавсумини зарар билан ёпса ҳам «Аякс», «Милан» ва «Трабзонспор» сингари ўз мамлакатида чемпионга айланган.
«Реал»да ҳам маошлар нархлари сезиларли равишда ошган, яъни 25 фоизга ошиб, 519 миллион еврони ташкил этган. Бу кўплаб асосий футболчилар билан шартноманинг узайтирилиши, шунингдек, Чемпионлар Лигасидаги ғалаба учун тўланган бонуслар сабаб бўлган.
Топ-8 лигада чемпион бўлган қолган 6 клубнинг кўрсаткичи 2021/22 йилги мавсумга нисбатан яхшиланган.
Изоҳ (0)