Лондоннинг «Челси» жамоаси «Монако» ҳимоячиси Бенуа Бадиашилени ўз сафига қўшиб олди.
Football Daily нашрининг хабар беришича, «аристократлар» ҳимоячи учун 35 миллион фунт (деярли 40 миллион евро) тўлаб берган.
«Челси» 2022/23 йилги мавсум аввалида «Наполи»дан Калиду Кулибалини 34 миллион фунтга (38 миллион евро атрофида) ва «Лестер»дан Уэсли Фофанани 75 миллион фунтга (деярли 85 миллион евро) харид қилганди. Шунингдек, «Брайтон»дан Марк Кукурелья 63 миллион еврога (71 миллион евро атрофида) сотиб олинди.
Шу тариқа лондонликлар 2022/23 йилги мавсумда ҳимоячилар харид қилиш учун 207 миллион фунт (233 миллион евродан кўпроқ) пул сарфлади.
Изоҳ (0)