• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Бурак Ўзчивит: Турк киноси юлдузининг муваффақият сари узоқ йўли ҳамда шахсий ҳаёти ҳақида

    «Севги изтироби», «Муҳташам юз йил», «Чолиқуши» сериалларидаги ижролари билан мухлисларига яхши таниш бўлган турк актёри Бурак Ўзчивит 24 декабрь куни 38 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан Лиса нашри актёрнинг шахсий ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берди.

    Туркиядаги энг яхши модель

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Бурак Ўзчивит Туркиянинг Истанбул яқинида жойлашган унча катта бўлмаган Мирсин шаҳрида туғилган. У бадавлат оилада ўсган: актёрнинг отаси ресторан бизнесига эга эди, онаси эса болаларни тарбиялаш билан шуғулланган. Актёрнинг опаси ҳам бор.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Актёр дастлаб санъат ва кинога қизиқди, шу билан бирга спорт билан шуғулланди. У футболни яхши кўрарди ва кейинчалик спорт залига бора бошлади. Мактабни тугатгач, Бурак университетга ўқишга кирди ва у ерда актёрлик бўйича таҳсил олди. Бурак талабалик йилларида модель сифатида қўшимча даромад топа бошлади — у бу соҳа бўйича барча талабларга жавоб берар эди.

    Қизиғи шундаки, Ўзчивитга бу ғояни отаси берган: бир куни у телевизорда гўзаллик танловини кўриб, ўғлига бу ишда муваффақиятга эриша олса, у билан фахрланишини айтган. Бурак отасининг хоҳишини амалга оширади: у тезда мамлакатдаги энг яхши ва энг кўп талабга эга моделларидан бирига айланган.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Актёр 2003 йилда «Туркиянинг энг яхши модели» танловида иштирок этди ва ғолиб бўлди. Орадан икки йил ўтиб у биринчи ўринни эгаллаб, дунёдаги энг яхши моделга айланди. Ўзчивит бутунлай бошқа нарсани орзу қилган, яъни у фильмларда рол ўйнашни хоҳлаган.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Моделлик бизнесида муваффақият қозонган Бурак Ўзчивит кастингларда иштирок эта бошлади. У ҳар доим кино оламини забт этиш учун битта истеъдод етарли эмас деб ҳисоблар эди — бу яна бир имкониятни берди, Ўзчивит эса ундан фойдаланди.

    Дунёга машҳур актёр

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Буракнинг кинодаги фаолияти 2006 йилда «Минус 18» фильмидаги кичик роли билан бошланган. Кўп ўтмай, унга бошқа фильмдан бош ролни таклиф қилишди. Бироқ бу лойиҳалар актёрга кутилган муваффақиятни келтирмади. Бурак 2011 йилда «Муҳташам юз йил» тарихий сериалида суратга тушганидан кейин ҳаммаси ўзгарди.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Бурак «Бали бей» лойиҳасида иккинчи даражали ролини олди, ушбу рол актёрнинг нафақат Туркияда, балки чет элда ҳам машҳур бўлишига ёрдам берган. Бу сериал намойиш этилганидан кейин, унинг дунё бўйлаб мухлислари пайдо бўлди.

    Қизиғи шундаки, улар ҳатто кинокартинани яратувчилардан ўзларининг севимли қаҳрамонларининг ҳикояси тугагач, қайтаришини илтимос қилган. Продюсерлар ва сценарий муаллифлари томошабинларни хурсанд қилиш учун Бали бей ҳаётидан янги ҳикоя ўйлаб топиши керак эди.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Бир неча йил ўтгач, Бурак унга чинакам машҳурлик келтирган ролни ижро этди — у «Чолиқуши» романи асосида суратга олинган фильмда Камрон ролини ўйнади. Актёр асарни мактаб йилларида ўқиганини тан олди, шунинг учун у ушбу лойиҳада иштирок этганидан мамнун эди.

    «Чолиқушида ҳам ‘Муҳташам юз йилъда ҳам ҳаракат тарихий ўтмишда бўлиб ўтади. Ўша пайтда ҳаёт ҳам, одамлар ҳам бутунлай бошқача эди. Замонавий қаҳрамонларни ижро этиб натижага эришиш мумкин — уларни тушуниш осонроқ. Ўтган йиллар қаҳрамонларини тушуниш учун тарихга шўнғишингиз керак. Бу икки сериалда мен бир-биридан жуда фарқ қиладиган персонажларга эга бўлдим: бир томондан, қаттиққўл ва жанговар Балибей, иккинчи томондан, ёқимли, қувноқ ва меҳрибон Камрон. Ҳар бир ролга ўзимнинг йўналишимда кўникишим керак эди», — дейди Ўзчивит.

    Бироқ Бурак иштирокидаги энг машҳур лойиҳани Неслиҳан Атагул билан рол ижро этган «Севги изтироби» сериали деб ҳисоблаш мумкин.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Бундан ташқари, актёрни «Қурилиш: Усмон», «Ака» ва бошқа кўплаб лойиҳаларда кўриш мумкин. Бурак бугунги Туркияда энг кўп талабга эга актёрлардан бири ҳисобланади.

    Севимли турмуш ўртоқ ва ота

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Кўплаб мухлислар актёрнинг ижоди билан бирга шахсий ҳаётига ҳам қизиқади. Бурак узоқ вақт давомида модель Жейлан Чапа билан учрашди, бироқ улар 2014 йилда ажрашди.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Ўзчивит «Севги изтироби» сериалида рол ижро этганида, кўплаб мухлислар уни партнёри Неслиҳан Атагул билан ишқий муносабатда бўлган деб ўйлаган, чунки улар севишганлар ролини жуда ишончли тарзда ўйнаган. Бироқ Неслиҳан ўша пайтда турмушга чиққанди, актёр эса Фаҳрие Эвжен билан муносабатларни эндигина бошлаган эди.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Актёр Фаҳрие билан «Чолиқуши» сериалида учрашган, бироқ уларнинг муносабатлари бироз кейинроқ бошланган. Жуфтликка 2015 йилда «Севги сенга ўхшайди» драмасида рол ўйнаш таклиф қилинди, улар бу фильмда яна ошиқлар ўйнади. Кўплаб мухлислар Бурак ва Жейланнинг ажрашишига Фаҳрие сабаб бўлган деб ўйлашади.

    Актёрнинг собиқ севгилиси бу хабарни рад этди ва ажрашгандан кейин улар дўстона муносабатда бўлишганини таъкидлади. Бурак ва Фаҳриенинг тўйи 2017 йилда бўлиб ўтди, тўй кенг муҳокамаларга сабаб бўлган, ҳаттоки Туркияда «Йил тўйи» деб ҳам аталган.

    Фото: Лиса

    Фото: Лиса

    Бир неча йил ўтгач, жуфтликнинг Каран исмли ўғли дунёга келди, у машҳур отасига жуда ўхшайди. Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие ҳозирда бахтли ҳаёт кечирмоқда, улар яқинда эгизак фарзандларга ота-она бўлади.

    Мавзуга доир: 

    • Бурак Ўзчивит, Киванч Татлитуғ ва бошқа машҳур турк актёрлари кинодаги карьераси давомида қанчалик ўзгарган?
    • Турк актёри Бурак Ўзчивит такаббурлиги учун жарима тўлади.
    • Турк киносининг юлдузли жуфтлиги Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен эгизак фарзанд кутмоқда.
    • Турк киносининг машҳур жуфтлиги Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен ўғли Караннинг туғилган кунини нишонлади (фото).

    29.12.2022, 19:41   Изоҳ (0)   14514
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳурларнинг ҳаёти баъзан фильмлардаги комедик ҳолатлардан ҳам қизиқ эканини исботлайдиган воқеалар

    29.12.2022, 17:45

    Бред Питт доим нимадир чайнайди, Кира Найтли иягини ўйнатади, Натали Портман йиғлайди — деярли ҳар бир фильмида бир хил ҳаракатни такрорлайдиган актёрлар (фото)

    29.12.2022, 14:57

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозирда қандай кўринишда?

    29.12.2022, 10:41

    Instagram: Пластик операцияни бошдан кечирган Каниза, қизининг туғилган кунини нишонлаган Паризода, ишчисига Умра йўлланмасини совға қилган Шаҳзода Муҳаммедова

    28.12.2022, 22:19

    Америкалик хонанда Мерайя Керининг All I Want For Christmas Is You қўшиғи Spotify’да кунлик тинглашлар сони бўйича рекорд ўрнатди

    28.12.2022, 19:38

    «Аватар: Сув йўли» фильми жаҳон прокатида 1 миллиард доллар тўплади

    28.12.2022, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.