• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Ўзбекнефтгаз»: Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур ишлаб чиқиш ишлари бошланди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини катта қизиқиш билан тингладим ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан бажарилиши лозим бўлган барча вазифаларни белгилаб олдим.

    Президентимиз мурожаатномада юртимиз ижтимоий-иқтисодий тарққиётининг, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим йўналишлари хусусида эътиборга молик таклиф ва ташаббусларн илгари сурди. Жумладан, 2023 йилни мамлакатимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилганлиги мени ҳам беҳад қувонтирди.

    Президентимиз кўп йиллар давомида янги газ конларига инвестисия киритилмагани, электр ва газ тармоқлари модернизасия қилинмагани борасида таъкидлаб, газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинишини таъкидладилар.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ олдига қўйилган бу вазифаларни бажариш учун бугундан олдимизга аниқ мақсадларни қўйиб олдик ҳамда нефть ва газ геология-қидирув ишларининг 10 йиллик дастурини ишлаб чиқиш ишларини бошландик.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть ва газ геология-қидирув ишларининг режаларига асосан келгуси 10 йиллик дастур доирасида:

    15,6 минг кв. км 3D сеймик-қидирув ишлари бажариш, 211 та янги майдонларни бурғилашга киритиш, 1700 минг метр излов-қидирув бурғилаш ишларини бажариш ва 530 та янги қудуқларни бурғулаш ва ушбу тадбирларни молиялаштиришга қарийиб 3,4 млрд доллар маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан келгуси 10 йил давомида юқоридаги тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш натижасида 40 дан ортиқ янги углеводород конларини очиш ҳамда 365 млрд куб метр табиий газ ва 16 млн тонна суюқ углеводород захираларини ўстириш кўзда тутилган.

    Ушбу давр мобайнида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича углеводород қазиб чиқариш ҳажмларининг ўрнини янги заҳиралар билан 100 % қоплаб бериш ва бу орқали Республика углеводород хом ашё заҳиралари балансини қайта тиклаш, шунингдек аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва саноат корхоналарини узлуксиз равишда ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаб бериш учун арзон ва етарли хом ашё заҳираларини яратиш мақсад қилинган.

    Президетимиз мурожаатномада яна бир ўта муҳим масалага эътибор қаратдилар. Яъни, геология-қидирув ишлари олиб борилишида янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда газ қазиб чиқариш ишларини бошлаймиз, жумладан, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади, – деб, таъкидладилар.Шундан келиб чиқиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть ва газ геология қидирув ишларини асосан, Устюрт регионининг 6,0 км ва ундан ортиқ, ва Бухоро-Хива ҳудудининг 4,5-6,0 км чуқурликларда жойлашган майдонларнинг истиқболларини ўзлаштириш йўналишларида ташкил қилишни режалаштириб олдик.

    Ушбу мақсадларда ҳозирнинг ўзидаёқ жамият томонидан 2023 йилда Устюрт ҳудудининг 6,0 минг метр ва ундан ортиқ чуқурликдаги янги истиқболларни ўрганиш мақсадида, Ғарбий Қуйи Сургил, Қуйи Шарқий Бердах, Келажак, Аспантай ва Арслон каби майдонларда чуқурлиги 6,5 минг метргача бўлган янги қудуқларни боқичма-босқич бурғилаш ишларини бошлаш бўйича рақамли моделлаштириш ва лойиҳалаштириш ишлари якунланди.

    Натижада, Устюрт ҳудудида 6,0 минг метргача чуқурликдаги Геология қўмитаси, Schlumberger, BCG ва билан биргаликда башорат қилинаётган 1,5 трлн куб метр атрофидаги углеводород ресурсларини тасдиқлаш бўйича ишлар олиб борилади.

    Президентимизнинг мурожаатномаларида қайд этилганидек, маҳаллий ва хорижий компанияларга газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лисензиялар қайта кўриб чиқилади. Бу эса самарасиз ишлаётган компанияларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ҳамда улар томонидан узоқ йиллардан бери ҳеч қандай амалий ишлар бажарилмаётган блокларни ҳақиқий маънода ишлатишга ва сармоя киритишга катта қизиш билдираётган компанияларга геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун бериш имконини беради.

    Натижада республикамизда геология-қидирув ишларини янада жадаллаштириш, янги технологияларни жорий қилган ҳолда, чуқур қатламларни ўрганиш ва нефть ва газга истиқболли бўлган янги конларни топишга катта туртки бўлади.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномада таъкидлаб ўтган фикрлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ жамоаси зиммасига улкан масъулият юклайди ва дастурлар яна бир бор қайта кўриб чиқилади.

    Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси

    21.12.2022, 11:35   Изоҳ (0)   6131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Solar Nature компанияси – қуёш электр станцияларини қуриш билан боғлиқ бўлган ечимларни тақдим этади

    21.12.2022, 09:00

    Синопрост – табиий маҳсулотлардан тайёрланган ҳақиқий ишонч

    20.12.2022, 12:00

    ZoodPay «Korzinka» супермаркетлар тармоғи билан ҳамкорликни йўлга қўйди

    19.12.2022, 16:40

    Комиссиясиз Янги йил ўтказмалари

    19.12.2022, 12:00

    Credит House – орзунгиздаги хонадонни фоизсиз муддатли тўлов харид қилинг

    19.12.2022, 09:00

    Қиш. Hyundai. Қулай саёҳатлар вақти

    17.12.2022, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.