«Ўзгидромет» 16—18 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Марказ хабарида таъкидланишича декабрь ойининг бошида белгиланган совуқ антициклон Ўзбекистонни тарк этиб, илиқ ҳаво массалари кириб келди ва ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади. 16 декабрь куни ушбу ҳолат сақланиб туради.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, аммо ҳарорат фони бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечалари — 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи шанба куни 7-12 даража илиқ, якшанба куни 5-10 даража илиқ бўлади ва ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқин бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)