Бу ҳақда Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров «ЎзЛиДеП пресс-клуби»нинг навбатдаги сонида маълум қилди.
«Юртимизда 300 га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етиши аниқланган. Шу билан бирга, уран хом ашёси бўйича ҳам 15 йилга етадиган захира аниқланган. Ҳозирги кунда тахминан 50 миллиард куб атрофидаги газ борлиги аниқланган», — деган у.
Эркин Назаров бундан кейин ҳам геология қидирув ишлари амалга ошириш натижасида яна захиралар йилдан йилга топилиши мумкинлигини таъкидлаган.
«Бу 40 йилда захирамиз тугайди деган гап эмас. Ҳар йили геология қидирув ишлари амалга оширилади ва нефть, газ, уран ва бошқа хом ашёлар бўйича тўлиқ захиралар аниқланиб борилади», — дея қўшимча қилган қўмита вакили.
Мавзуга доир: Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда автобензин захираси етарли эканини маълум қилди
Изоҳ (0)