Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонаси ҳаракатлари билан июнь–декабрь ойлари давомида Мьянма ҳудудида мушкул аҳволга тушиб қолган 15 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Қайд этилишича, мамлакат дипломатия ваколатхонаси фуқароларнинг икки нафарига БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти томонидан, уч нафарига ҳомий ташкилотлар ҳисобидан авиачипталар харид қилиниши, олти нафари вақтинчалик бепул турар жой билан таъминланиши юзасидан амалий ёрдам кўрсатди.
Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун мамлакат бош консулхонаси Бангкок шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, маҳаллий расмий ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда фаол иш олиб бормоқда.
Маълум бўлишича, улар уюшган товламачиларнинг ёлғон ваъдаларига ишониб, аянчли ҳолатга тушиб қолган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларини ёлғон иш эълонлари ва мўмай маош илинжида ноқонуний миграция ва одам савдоси қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлишга чақиради, — дейилган хабарда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)