Футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионати финалида Аргентина ва Франция ўзаро тўқнаш келади.
Финални Шимон Марчиняк бошчилигидаги польшалик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Павел Соколниски ва Томаш Листкевич ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам Томаш Квятковски.
Польшалик ҳакам ушбу чемпионатда аллақачон иккала терма жамоа иштирокидаги ўйинларни бошқарган. Марчиняк Франциянинг Данияга қарши ўйинида (2:1) ва Аргентинанинг Австралияга қарши баҳсида (2:1) ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ярим финалда Хорватия устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиққан бўлса, Франция Марокашдан 2:0 ҳисобида устун келди.
Аргентина — Франция учрашуви 18 декабрь куни 20:00 да старт олади.
Изоҳ (0)