«Реал» жамоаси «Палмейрас»нинг 16 ёшли футболчиси Эндрик билан келишувга эришганини маълум қилди.
Эндрик 2024 йил июль ойида мадридликлар сафига қўшилади. Бразилиялик «қаймоқранглилар» билан неча йиллик шартнома имзолагани очиқланмаган. Фабрицио Романонинг хабарига кўра, битим 2027 йилгача имзоланган ва уни яна 3 йилга узайтириш ҳуқуқи ҳам киритилган.
Мадридликлар 16 ёшли футболчи учун 60 миллион евро тўлаб бериши маълум қилинган. У «Палмейрас»да фаолиятини давом эттираверади.
2022 йилда Эндрик Бразилия олий лигасида 7 ўйинда иштирок этиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)