Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳакамлар ҳайъати томонидан 2022 йилги Comedy Wildlife Photography Awards танлови ғолиблари эълон қилинди. Танловда ёввойи табиат қўйнидаги ҳайвонларнинг энг кулгили ҳолатлари кўрсатилган суратлар тақдим этилди.

Биринчи ўринни дарахтдан ўнғайсиз қулаган уч ойлик шер боласи сурати эгаллади. Фотосуратчи Женнифер Хедли кичкина шер биринчи марта дарахтга чиқди, деб тахмин қилган. «Шер боласи ерга қулаганидан кейин яхши аҳволда эди. У ўрнидан туриб, бошқа шер болаларининг олдига югурди», — дейди фотограф.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Жан-Жак Алкалай «Алдамчи Африка ракурслари» фотосуратини тақдим этди, унда эснаётган бегемот ва ҳерон қуши тасвирланган.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Артуро Телле Тиманн спинорог балиғини суратга олди, у кулгили кўринишига қарамай, кейинчалик камерани тирнади.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Comedy Wildlife Photography Awards мукофоти совриндори Хадли пингвинлар билан боғлиқ яна бир қувноқ суратни намойиш қилди.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Ҳиндистонлик Аршдип Сингх кўз қисиб турган бойўғлини суратга олди.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Сзя Чен «футбол ўйнайдиган» қирғийнинг суратини намойиш қилди.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Британиялик Майкл Исвелл Австралиядаги Кейп-Хилсборо миллий боғига ташриф буюрди ва ажойиб томошанинг гувоҳи бўлди.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

«Мен Флорида пляжида креветкалар билан озиқланаётган енотни суратга олдим. У менга шундай миннатдорчилик билдирди», — дейди Мирослав Срб.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Италиялик Федерика Винчи танловга «Маймунлар соғломлаштириш маркази» номли суратини тақдим этди.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Эммануэль Ду Лин Санг ўз суратида Жанубий Африкада жойлашган қўриқхонадаги сурикатларни кўрсатиб, улар ўртасида ҳақиқий тажовуз йўқлигини таъкидлади.

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

АҚШлик Райан Симс тошбақалар устида юришга қарор қилган ўрдакчани суратга олишга муваффақ бўлди. 

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Мартин Грэйс Фолкленд оролларида суратга олган икки қирол пингвинига «Хотиржамликни сақланг ва бошингизни йўқотманг» деб изоҳ берди. 

Фото: Comedywildlifephoto.com

Фото: Comedywildlifephoto.com

Comedy Wildlife Photography танлови етти йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Унда ҳам профессионал, ҳам ҳаваскор фотосуратчилар иштирок этиши мумкин.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кўп қаватли уйда газ чақнади (видео)
Спорт
“Реал” “Барселона”га қарши. Испания Кубогининг ярим финалига қуръа ташланди 
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 февралдан нималар ўзгаради?