• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон жиддий таҳдидларга қарамай, муваффақиятли ислоҳотлар йўлида изчил бормоқда — АҚШ

    Вашингтонда 13 декабрь куни Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

    Томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу раҳбарлик қилди. Кун тартибига мувофиқ сиёсат ва минтақавий мулоқот соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бугунги кунда очиқ мулоқот ва ўзаро ишончга асосланган Ўзбекистон—Америка кўп қиррали ҳамкорлигининг жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

    Бундан ташқари, Америка томони Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистон жиддий таҳдидларга қарамай, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кенг кўламли ва муваффақиятли ислоҳотлар йўлида изчил бораётгани таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, Америка томони Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини, шу жумладан, иқтисодиёт, таълим ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳаларида ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлиги билдирилди.

    Делегациялар, шунингдек, хавфсизлик масалалари бўйича мулоқот масалаларини ҳамкорликни муҳокама қилди ва Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратди. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга «C5+1» дипломатик платформасида фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди. Ушбу форматнинг муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, обод ва хавфсиз Марказий Осиёни барпо этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

    «Иқтисодий тараққиёт» сессиясида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Рақамли иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, транспорт, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида Ўзбекистон—Америка ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилди. Иштирокчилар икки мамлакат компаниялари дуч келаётган муаммоларни самарали ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашди.

    2023 йил Самарқандда АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги Савдо ва инвестициялар бўйича доиравий шартномаси (ТИФА) кенгаши мажлисига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди. Томонлар ТИФА иқтисодий кун тартибини шакллантириш учун ҳар икки томоннинг идоралари иштирокида доимий ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.

    Америка томони ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида Ўзбекистонга ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлиги ҳақида хабар берди. «Инсоний мезон» сессияси давомида АҚШ вакиллари Ўзбекистонда демократик институтларни мустаҳкамлаш, сўз ва дин эркинлигини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва гендер тенглигини таъминлаш борасида эришилган ютуқларга ижобий баҳо берди.

    Шунингдек, томонлар маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди. АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш, ўқув базасини такомиллаштириш ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни эътироф этди. Таълим соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди. Илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш зарурияти тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, IT, қишлоқ хўжалиги, сейсмология ва бошқа истиқболли йўналишларда алоқаларни давом эттириш муҳимлиги эътироф этилди белгиланган. Учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинди.

    Аввалроқ Владимир Норов АҚШ давлат котиби билан музокара ўтказиши маълум қилинганди.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича конференция бўлиб ўтди
    • АҚШ Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласида келишувга эришганини олқишлади

    15.12.2022, 09:17   Изоҳ (0)   10243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» подкасти. Портрет саҳифаси

    15.12.2022, 00:09

    Бухорода фуқаролар укасининг тўйида кортежга юк машиналарини қўшиб ҳаракатланди. Улар йўл қоидаларини бузган (видео)

    14.12.2022, 23:55

    «Дарё» кундалигида 14 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    14.12.2022, 22:29

    ССВ суткалик туғилишлар ва 103 хизматига қилинган мурожаатлар сонини очиқлади

    14.12.2022, 22:20

    «Ҳеч кимга таҳдид қилиш ниятим бўлмаган». Электр ва газдан шикоят қилганларга қамоқ ҳақида эслатган наманганлик депутат чиқишига изоҳ берди (видео)

    14.12.2022, 21:59

    Хорижда қийин аҳволга тушганларнинг кўпчилигини ишлаш учун норасмий кетганлар ташкил қилади — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

    14.12.2022, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.