Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Петроградский туманида ўзбекистонлик ишчи 7-қаватдан қулаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, Чапаев кўчасида жойлашган турар жой биноси қурилиши вақтида 45 ёшли ишчи баландликдан қулаган. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳодисанинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса Петроградская қирғоғида жойлашган «Жаймс Бек Мануфактура» турар жой мажмуаси қурилишида юз берганини маълум қилган. Марҳум Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Мавзуга доир: