Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

10 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Совуқ урушни бошлаган Уинстон Черчилл, Чехиядаги шифохонада отишма ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлимига оид фактлар ўрин олган.

Совуқ урушни бошлаган Черчилл

1953 йил 10 декабрь куни Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилл «тарихий ва биографик мавзулардаги  тасвирлаш маҳорати ҳамда юксак инсоний қадриятларни ҳимоя қилишдаги ажойиб нотиқлиги учун» Нобель мукофоти билан тақдирланганди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

1946 йил 5 март куни Черчилл Американинг Фултон шаҳрида Ғарб давлатларини ортиб бораётган совет хавфига қарши курашишга бағишланган машҳур нутқини сўзлаган эди. У Европага темир парда туширилганини айтган. Бунга жавобан Иосиф Сталин Черчиллни Адолф Гитлерга қиёслаган.

Бўлажак Совуқ урушнинг дастлабки аломатлари 1945 йилда пайдо бўлган. Февраль ойида бўлиб ўтган Ялта конференциясида СССР, АҚШ ва Буюк Британия раҳбарлари дунёнинг урушдан кейинги тузилишини муҳокама қилган. Ўша йили ёзувчи Жорж Оруэлл «совуқ уруш» атамасини «Сен ва атом бомбаси» мақоласида ишлатганди. Унинг фикрича, бир нечта йирик давлатда атом бомбасининг бўлиши дунёни икки-учта мамлакат қўл остида тўпланишига олиб келади.

1945 йил охирларида совет-британ муносабатлари сезиларли даража ёмонлашган. Бунга 1941 йилдан бошлаб Буюк Британия ва СССРнинг биргаликда назорати остида бўлган Эрондаги манфаатлар тўқнашуви сабаб бўлган. Лондон ҳам, Москва ҳам қўшинларини олиб чиқиб кетишга шошилмаган ва ўзларининг таъсир доирасини нефть қазиб олишдаги фойдага қаратган. Иосиф Сталиннинг Британияни янги бош вазири Клемент Эттли билан шартномалари янада аянчли тус ола бошлаган. 1945 йил декабрда совет қўллаб-қувватлови остида Эрон шимолида Озарбайжон Автоном Республикаси ва Курдистон Халқ Республикалари тузилган. БМТдан ўзи учун маъқул қарорни ололмаган Буюк Британия Эрон жанубига қўшимча қўшин юборган.

Сайёранинг бир-бирига душман икки лагерга ажралишига Уинстон Черчиллнинг 1946 йил 5 март куни Фултон шаҳридаги Вестминстер коллежи талабалари қаршисида сўзлаган нутқи ҳал қилувчи қадам бўлиб хизмат қилган. Британиянинг собиқ бош вазири ва ўша вақтдаги мухолифат етакчиси Америка президенти Гарри Трумен қатнашган йиғилишда чиқиш қилган. Черчилл оддий фуқаро сифатида АҚШга ташриф буюрган ва унинг айтганлари Британия ҳукуматининг расмий ташқи сиёсий йўналишини билдирмасди.

Тажрибали сиёсатчи «Қўшма Штатлар дунё кучининг энг юқори чўққисида туришини» таъкидлаб, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган русларнинг жасоратига қойил қолганини билдирган. У Сталинни ҳам унутмасдан, СССР етакчисини «уруш вақтидаги дўстим», деб атаган. Бироқ Черчилл коммунистик партияларнинг Европа давлатларида ортиб боришида хавфни кўра билган. Британиялик шарқий Европа коммунистларини тоталитар назоратга эришишга уринишда айблаб, бу халқаро барқарорликнинг асосий хатари эканини билдирган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Штеттиндан Болтиққа, Триэстдан Адриатикага қадар бутун қитъа бўйлаб темир парда туширилди. Бу чизиқ ортида қадимги Марказий ва Шарқий Европа давлатларининг барча пойтахтлари жойлашган: Варшава, Берлин, Прага, Вена, Будапешт, Белград, Бухарест ва София. Ушбу машҳур шаҳарларнинг барчаси аҳолиси билан бирга совет таъсири атрофида жойлашган ва уларнинг ҳаммаси Москва томонидан ортиб бораётган кучли назорат учун объект шаклидир», — деган Черчилл.

У СССРни Европанинг турли шаҳарларида «бешинчи колонна»ни яратишда айблаб, бу «насроний цивилизацияси учун хавф» эканини билдирган. Черчилл ростдан ҳам янги уруш бошланиши мумкинлигидан хавотирда бўлган. «Уруш тарихида ҳеч қачон сайёрамизнинг улкан ҳудудини вайрон қилган жангдан кўра, ўз вақтида чора кўриш орқали олдини олиш осон мумкин бўлган чора кўрилмаган. Бундай хатони такрорлаб бўлмайди. Бунинг учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шаъфелигида ва инглиз тилда сўзлашувчи ҳарбий кучлар асосида Россия билан ўзаро тил топишиш керак. Шундагина келажакка йўл нафақат биз учун, балки кейинги 100 йилликда ҳам барчамизга ойдин бўлади», — деган эди Черчилл.

Черчилл инглиз тилида сўзлашувчи халқларни бирлашган ҳарбий саъй-ҳаракатларга чақирган. Унинг шахсий тажрибага асосланган фикрича, руслар куч ва ҳарбий қудратнигина тушунади. Шундан кейин Черчилл Труменга қараб, агарда қайта дунёга келиш имконияти бўлганида, Америкада туғилишни исташини айтган. «Бу келажак учун чексиз имкониятлар эшиклари қаршисида очиқ эканини барча ёшлар биладиган дунёдаги ягона давлат», деган собиқ бош вазир.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Охир-оқибат Фултондаги нутқ нотиқлик санъатининг энг яхши намунаси дея баҳоланган. Шу билан бирга, тадқиқотчиларнинг қайд этишича, у кенг мунозараларни келтириб чиқаришга мўлжалланган провокацион характерга эга эди. Черчилл асосий тезисларини 1943 йилдан бошлаб тўплаб келган. Матннинг якуний версияси кичик форматдаги 50 вараққа жойлашган — собиқ бош вазир охирги ўзгартиришларни Фултонга келиш вақтида киритган. Маълумотларга кўра, Черчилл Вестминстер коллежига келгунга қадар ўз нутқини Труменга ўқиш учун берган ва АҚШ президенти британиялик сиёсатчининг кескин ва муросасиз оҳанги жуда ёққан.

СССРда Черчиллнинг нутқи фавқулодда салбий қабул қилинган. 1946 йил 13 март куни «Правда»га берган интервьюсида Сталин Британия собиқ бош вазирининг Адолф Гитлерга ўхшашликлари борлигини айтиб, уни «эндиликда уруш бошловчилар позициясида» турганликда айблаган.

«Инглиз ирқий назарияси жаноб Черчилл ва унинг дўстларини инглиз тилида сўзлашувчи халқлар дунёнинг қолган халқлари устидан ҳукмронлик қилиши керак деган хулосага олиб келмоқда. Таъкидлаш керакки, жаноб Черчилл ҳамда унинг дўстлари бу орқали Гитлер ва унинг дўстларини ёдга солмоқда», — деганди Сталин.

Инглиз парламентидаги 100 дан ортиқ лейборист Черчиллнинг чиқишини қораловчи резолюцияни қабул қилиш таклифини берган. бироқ Эттли ҳукумати собиқ бош вазир Фултонда илгари сурган ғояларни расман рад этишни истамаган. Унинг айтишича, бу оддий инсоннинг шунчаки фикри.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

1946 йил апрель ва июль октябрь ойларида «Германия муаммоси»ни ҳал қилишга бағишланган Париж конференциялари совет ва Ғарб позицияларининг яқинлашишига олиб келмаган. Тинчлик конференцияси муваффақиятсизликка учрагач, Югославия, Болгария ва Албаниянинг Грециядаги коммунистик ҳаракатга бевосита ёрдами туфайли Ғарб ва СССР ўртасидаги муносабатлар янада ёмонлашган. Бундан ташқари, Қора денгиз бўғозларини биргаликда ҳимоя қилиш бўйича СССРнинг Туркияга босими туфайли Қўшма Штатлар Ўрта ер денгизининг шарқий секторига денгиз флоти эскадронини юборган. Греция ва Туркия инқирозлари натижада НАТОнинг тузилишига олиб келган.

Острава шифохонасидаги отишма

 

2019 йил 10 декабрь куни Чехиянинг Острава шаҳрида оммавий қотиллик содир бўлганди. Қотил ўзини оғир касал, бироқ ҳеч ким ёрдам беришни истамаяпти, деб ҳисоблаган.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Ёлғиз жиноятчилар томонидан оммавий отишмаларни уюштириш билан боғлиқ ҳолатлар асосан Америкада содир бўлиши кўпчиликка сир эмас. Чунки Қўшма Штатларда ўқотар қуроллардан фойдаланиш тартиби анча эркин. Бироқ XXI асрдан бундай муаммо бутун дунёда кузатила бошланди. Ҳозирда жиноятчилик даражаси энг кам бўлган давлатларда ҳам турли отишмалар содир бўлмоқда.

2009 йил 10 декабрь куни Чехияда ҳам шу каби мудҳиш ҳодиса содир бўлган. XIII асрда асос олинган Острава катталиги бўйича Прага ва Брнодан кейинги ўринда туради. Социализм даврида шаҳар кўплаб кўмир корхоналари ва металлургия гигантлари боис «Чехословакиянинг пўлат юраги» сифатида эътироф этилган.

10 декабрь куни маҳаллий вақти билан соат 07:20 да Острава университет клиникасида номаълум эркак барчани ўққа тутган. Полициянинг биринчи патрули воқеа жойига беш дақиқадан кейин етиб борган, бироқ бу вақтга келиб мерган яширинишга муваффақ бўлган. Фавқулодда ҳолат жойида тўрт киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши оғир яраланган эди.

Фото: News.Sky

Фото: News.Sky

Куч тузилмалари вакиллари шифохона атрофини қуршовга олиб, жиноятчини қидиришга тушган. Содир бўлган воқеадан икки соат ўтиб Чехия соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех журналистларга тўрт киши воқеа жойида, яна икки ярадор эса шифохонада операциядан кейин вафот этганини маълум қилган. Расмийлар жиноятчини қидиришда ёрдам сўраб аҳолига мурожаат қилган. Соат 10:30 да полиция таъқиб қилаётган жиноятчи ўз жонига қасд қилгани бўйича дастлабки хабар келиб тушган. Тез орада расмийлар буни тасдиқлаган: гумонланувчи Опава дарёси қирғоғидаги Лодениcе ресторанида ўзини ўзи ўлдирган.

Вилоят полицияси раҳбари Томаш Кужелнинг сўзларига кўра, жиноятчи Чехияда ишлаб чиқарилган калибри 9 миллиметр бўлган пистолетдан ўқ узган. У Университет клиникаси травматология бўлимига келиб, беморлар ва қабулда кутиб ўтирганларни ўққа тутган. Шу куни жами олти нафар эркак ва уч нафар аёл нишонга айланган, улар орасида вояга етмаган шахслар бўлмаган.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

Полиция бошлиғининг аниқлик киритишича, жиноятчи ўзини таъқиб қилаётган полиция вертолётини кўрганидан кейин жонига қасд қилган.

Чехия бош вазири Андрей Бабиш Оставага зудлик билан жўнаб кетишдан олдин матбуот анжумани ўтказиб, содир бўлган ҳодиса бўйича ўзига маълум маълумотларни ошкор қилган. Унинг таъкидлашича, шифохонадаги отишмадан кейин мерган полицияда ишлайдиган онасининг олдига бориб, қилган ишини гапириб берган, шунингдек, ўзи ҳам ўлмоқчилигини айтган.

Ҳукумат раҳбарининг аниқлик киритишича, жиноятчи шифохонадагиларнинг асосан боши ва бўйнига ўқ узган. Оқибатда жабрланувчилар ҳалок бўлган ёки қаттиқ жароҳат олган.

Ҳужумни Стирад исмли 42 ёшли техник қурувчи амалга оширган. Аввалига ОАВларда эркак клиникада вафот этган фарзанди учун қасос олгани ҳақидаги версиялар янграган. Бироқ Стираднинг иш берувчиси Алеш Жигулнинг сўзларига кўра, жиноят сабаби бошқа бўлиши мумкин: «у ўзини оғир касал ва ҳеч ким даволашни истамаяпти деб ҳисобларди». Эркак бу ҳақда барчага айтган. Охирги ойда ишга ҳам келмай қолган.

Чили диктатори Пиночетнинг ўлими

2006 йили 10 декабрь куни генерал, Чили диктатори Аугусто Пиночет вафот этган. Ушбу шахсга бўлган қизиқиш унинг бошқарув вақтида ҳам, лавозимдан кетганида ҳам камаймаган. Пиночетга қарши очилган барча жиноий ишлар матбуот марказида бўлган. Чили фуқароларини айниқса, «У судга қадар яшайдими, минглаб инсонлар ўлими учун жавоб берадими?», деган савол қийнаб келган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Собиқ диктатор Аугусто Пиночетнинг туғилган кунига 200 га яқин дўстлари ва танишлари тўпланган. Орадан бироз вақт ўтгач, 91 ёшли қария аравачада залга кириб келган. У сирли ва паришонлик билан жилмаяр, рафиқаси Лусия Ириарнинг қўли юбормас эди. Пиночет нафақат базмга тўпланганларга, балки бутун Чили аҳолисига йўлланган тилакларини ўқиб берган. Кейинроқ бу унинг сўнгги мурожаати экани маълум бўлади — байрамдан бир неча ҳафтадан кейин у вафот этган.

«Мен ҳеч кимдан хафа эмасман. Президент Салвадор Аленде томонидан 1973 йилда социалистик режимнинг қулатилиши Чили бўлинишининг олдини олишга ва Лотин Америкасида асосий ўйинчига айлантирган муҳим қадам эди», — дейилади мактубда.

Пиночетнинг биографлари уни ўта консерваторлардан бири сифатида таърифлайди. Барча тугмалари қадалган формани кийган эркак кун тартибига қаттиқ риоя қилган, ичмаган, чекмаган, телевизор кўришни ёқтирмаган. Эркак журналист яхши кийинган ва соқоллари олинган бўлсагина интервью беришга рози бўлган. Диктатор ҳаммадан ҳам қулоғига зирак тақиб қолган эркакларни ёмон кўрган.

Чилининг бўлажак диктатори 1915 йилда божхона амалдори ва уй Бекаси оиласи дунёга келган — у олти фарзанднинг тўнғичи эди. Аугустонинг ота-онаси диндор бўлган, шу сабабли ўғлида католиклар черковига меҳр уйғотган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Пиночет ёшлигидан ўқишга бўлган қобилияти билан ажралиб турган. У кўп ўқиган ва мусиқа тинглаган, натижада география, геосиёсат ва ҳарбий тарих бўйича илмий мақолалар ёзишни бошлаган. Бироқ жисмоний жиҳатдан унинг омади чопмаган. Йигитча болалигидан нимжон эди — у сузиш ва бокс билан жиддий шуғулланишга киришган. Ўз мақсадидан чекинмайдиган йигит ўшанда бирор нимага эришмоқчи бўлса, армия бориши кераклигини тушуниб етган. У ерда Аугусто карьера зиналаридан кўтарилиб, президент Алвадор Аленденинг яқин тарафдорларидан бирига айланган.

Пиночетнинг болалиги Буюк депрессия даврига тўғри келган, шу боисдан ҳам у иқтисодиётнинг қулаши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлган. Айнан шу Аленде томонидан ўтказиладиган иқтисодий сиёсат унга ёқмаган. 1973 йилда инфляция 600 фоиздан ошиб кетган. Ҳукумат ойлик маошлар ва ижтимоий таъминотларга ажратилаётган маблағларни қирқишга тушган. Аленденинг бошқарув даври техник дефолт ва оммавий иш ташлашлар билан давом этган.

Армияни ҳукуматга қарши ҳаракатлардан тийиб туриш мақсадида Алене ҳарбийлар орасида катта обрўга эга Пиночетни Чили армиясининг бош қўмондони этиб тайинлаган. Ўзининг содиқлигига президентни ишонтирган генерал ҳарбийларни бирлаштириб, уч ҳафтадан камроқ вақт ичида фитна уюштирган. Тўнтариш мамлакат тарихига энг қўрқинчли ва қонли воқеа сифатида кирган. Ла Монедадаги президент саройи босиб олинган. Сотқинларга таслим бўлишни истамаган Алене ўз жонига қасд қилган. Унинг 2,2 мингдан ортиқ тарафдори ўлдирилган.

Мамлакатда ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтган, бироқ кейинги йилда Пиночет миллатнинг олий раҳбари, кейин эса президентига айланган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

У биринчи навбатда иқтисодий ислоҳотларни бошлаган: нархларни либераллаштириш, бизнес юритишдаги чекловларни ечиш, хусусийлаштириш, пенсия тизимини жорий этиш. Янги шароитларида мамлакатга хорижий инвесторлар кела бошлаган, халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик қайта тикланган. Натижада мамлакат иқтисодиёти сезиларли даражада ўсишни бошлаган.

Шу билан бирга, энг кескин танқидчилар ҳам Пиночетнинг Чили иқтисодиётига қўшган ҳиссасини инкор эта олмайди: диктатор давлат бюджети дефицитини енгиб ўтган ва Аленде даврида гуллаб-яшнаган «қора бозор»ни йўқотган. Бундан ташқари, 1948 йилда Чилида репрессияларни тўхтатувчи сиёсий амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинган. Унинг даврида мухолифат билан диалог бошланган. Диктаторнинг хизматларига ортиқча баҳо бериш керак эмас — элита қатлам ақл бовар қилмас даражада бойиб бораётган бир пайтда, ишчилар даҳалари қашшоқлашиб кетган. Аҳолининг иқтисодий фаол қатлами орасидаги ишсизлик 30 фоизга етган.

1988 йили Чилида референдум ўтказилган бўлиб, унинг натижаларига кўра, мамлакат аҳолиси Пиночетни президентлик лавозимида кўришни истамаслиги маълум бўлган. Овоз бериш жараёнларида муваффақиятсизликка учраган диктатор ҳокимиятни ушлаб қолишга интилмаган ва истеъфо берган. 1990 йилда Чилига демократия қайтган. Шунга қарамай, ҳокимият барибир Пиночетнинг қўлида эди: у яна саккиз йил қуруқликдаги қўшинларнинг қўмондони, умрининг охиригача эса сенатор бўлиб қолган.

1998 йил кузида Пиночет ҳаётида янги давр бошланган: 83 ёшли қария Англияда даволаниш вақтида ҳибсга олинган. Шундан кейин суд таъқиблари ва айбловлар бошланган. У 1998 йилдан 2003 йилга қадар 4 миллион доллар миқдорида солиқларни тўламаслик, ҳужжатларни сохталаштириш (жумладан, 12 та паспорт — бундан хориж банкларида ноқонуний ҳисоб рақамларни очишда фойдаланган), кўчмас мулкларини камайтириб кўрсатишда гумон қилинган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Диктаторнинг адвокатлари қария ақли заифликдан, қандли диабетдан, семириш, артрит, гипертониядан азият чекишини, шу сабабли суд олдида жавоб бера олмаслигини маълум қилиб келган.

Пиночет Сантьягодаги ҳарбий госпиталда вафот этган. Мамлакат бўйлаб собиқ диктаторнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида миш-мишлар анчадан буён тинмас эди. Туғилган кунидан кўп ўтмай сиёсатчи шифохонага етказилган ва унинг юраги операция қилинган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж