Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Argus Media'нинг 7 декабрдаги маълумотларига кўра, Россиянинг Urals нефтининг нархи бир баррель учун 43,73 долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Россия Европа бозорини бой берганидан сўнг, Хитой ва Ҳиндистон Уралнинг биринчи навбатдаги харидорлари бўлиб қолган. Шунинг учун ҳам анъанавий осиёлик етказиб берувчилар билан рақобатлашиш учун Россия нефтининг нархини пасайтириш керак.

Argus маълумотларига кўра, Шарқий Сибирдан Осиё бозорларига кирувчи ESPO нефти бир баррели учун 68,72 доллардан сотилган. 8 декабрь куни Brent нефтининг бир баррели 78,50 долларни ташкил қилди.

Argusда Европа, Африка ва Яқин Шарқ мониторинги учун масъул бўлган Майкл Кароланнинг сўзларига кўра, нархларнинг пасайишига юқори нарх чегарасининг жорий этилиши эмас, балки Европа бозоридан узилиш таъсир қилган.

Urals’нинг яқин атрофда харидорлари йўқ, шунинг учун нархлар узоқдан мижозларни жалб қиладиган даражада бўлиши керак, — деб тушунтирди у.

Ноябрь ойи охирида Urals нефтининг нархи бир баррель учун 52 доллардан пастга тушди. 5 декабрдан бошлаб G7 давлатлари ва ЕИ томонидан жорий қилинган Россия нефтининг баррелига 60 доллардан юқори нарх чегараси ишлай бошлади.

Шу куни Европа Иттифоқининг Россиядан денгиз орқали хом нефть етказиб беришга қўйган эмбаргоси ҳам ​​кучга кирди.

Россия ҳукумати ўз ресурслари нархининг юқори чегарасини қабул қилмаслигини вауни унга риоя қиладиган харидорларга нефть етказиб бермаслигини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Иқтисодиёт
Uzbekistan Airways Нью-Йоркка парвозлар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2023 йилда инфляция 8,5—9,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда