Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойда университет талабалари сунъий интеллектга асосланган видеокузатув камераларига одамни танимас ҳолга келтирадиган InvisDefense кийимини ишлаб чиқди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Мазкур ихтиро Huawei томонидан ўтказилган киберхавфсизлик инновациялари бўйича биринчи танловда ғолиб чиққан. Камуфляж куннинг исталган вақтида ишлайди ва у кузатув камераларининг самарадорлигини 57 фоизга камайтиради. Лойиҳа муаллифлари бундай эффектга махсус усул ёрдамида қўлланган нақш ҳамда кийимга ўрнатилган иссиқлик датчиклари туфайли эришган.

Фото: South China Morning Post

Фото: South China Morning Post

Таъкидланишича, ихтиро бир томондан, одамларнинг шахсий ҳаётини кузатишга қарши бўлса, иккинчи томондан хавфсизлик тизимларида ноқонуний мақсадларда фойдаланилиши мумкин. Ишлаб чиқувчилар кийимнинг бир тўпламини 500 юань (71 доллар) га сотмоқчи. Келажакда талабалар объектлар ва транспорт воситалари учун, шунингдек, сунъий йўлдош кузатув тизимларидан яшириниш учун ҳам худди шундай ихтиро яратмоқчи.

Фото: South China Morning Post

Фото: South China Morning Post

Мавзуга доир: АҚШда энг янги «кўринмас» бомбардимончи самолёт тақдим этилганди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди