Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter собиқ ходималари Twitter компанияси ва унинг янги раҳбари Илон Маскни судга берди. Бу ҳақда Business Standard хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Каролина Бернал Стрифлинг ва Уиллов Рен Туркал даъво қилишича, Twitter’да номутаносиб равишда аёл ходимларни қисқартиришни мўлжаллашган. Сан-Франциско федерал судига берилган даъвода айтилишича, ноябрь ойида Twitter компаниясида ишловчи аёлларнинг 57 фоизи иш жойидан айрилган бўлса, эркаклар орасида бу кўрсаткич бор-йўғи 47 фоизга тенг бўлган.

Компания иш жойида жинс бўйича дискриминацияни тақиқловчи федерал ва Калифорния қонунларини бузганликда айбланмоқда. Стрифлинг ва Туркал таъкидлашича, қисқартиришлардан кейин компаниянинг турли бўлимларида эркаклар ва аёллар сонида фарқли нисбат кузатилмоқда.

Суд жараёни Маскнинг компанияси турли йўналишлар бўйича чуқур текширувларга учрашда давом этаётгани муносабати билан бошланган. Шу ҳафта Сан-Франциско шаҳар маъмурияти компания, гўёки, ўз бош қароргоҳида ётоқхоналар ташкил қилгани ҳақидаги шикоятдан кейин компанияга нисбатан суриштирув олиб борган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди