Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ҳудудида нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтьгазинспекция» маълумот берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистондаги 2000 дан ортиқ АЁҚШларга кунига ўртача 3200 тонна бензин ўрнига 4000 тоннадан зиёд бензин етказиб берилмоқда. Газ тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар автобензин нархининг ошишига олиб келмайди.

«Олиб борилган ўрганишларда 299 та АЁҚШда нархни асоссиз ошириш, маҳсулот сифатини бузиш ҳолати аниқланган ва уларга автобензин етказиб бериш тўхтатилган. Бундан ташқари, 15 миллион литрга яқин сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланган. Истеъмолчиларнинг кунлик эҳтиёжидан уч-тўрт баробар ортиқча автобензин сотиб олаётганлиги сабабли заправкаларда ҳам маълум вақт автобензин узилишига сабаб бўлмоқда. Камчиликка йўл қўйган тадбиркорларни қатъий огоҳлантирамиз ҳамда фуқаролардан хавотирга тушмасликни сўраймиз», — дейилади инспекция баёнотида.

Аввалроқ Сурхондарёда нархни асоссиз оширган АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди