Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия президенти Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилганидан сўнг Владимир Путин билан ҳар йили юзма-юз бўлиб ўтадиган саммитни бекор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Маълум қилинишича, Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлиб қолмоқда, аммо дўстлик риштасини узиш Моди учун фойдали бўлмаслиги мумкин. Бу Ҳиндистон ва Россия раҳбарлари муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган 2000 йилдан буён иккинчи марта юзма-юз учрашмаслигини англатади. Одатда декабрь ойида бўлиб ўтадиган саммит 2020 йилда пандемия сабабли бекор қилинганди.

«2022 йил саммит бўлмайди», — дея Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Путин–Моди саммитига изоҳ берган.

Ҳиндистоннинг қарори сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган минтақавий саммитда, Моди Путинни Украинада тинчлик ўрнатишга ундаганида маълум бўлган. Кремль Ҳиндистонни оммага Украинадаги уруш сабабли халқаро танқидларга қўшилмаган, кўпроқ савдога интилаётган асосий давлат сифатида намойиш қилган. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили электрон почта орқали саммит бекор қилинганига изоҳ беришдан бош тортган.

Мавзуга доир: Ҳиндистоннинг Россия–Украина бўйича позицияси эълон қилинди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати