Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси кўмагида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация аъзоларининг жорий йил 30 ноябридан 3 декабрига қадар Томск вилояти ва Олтой ўлкасига хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Ташриф давомида Тўра Боболовнинг Томск вилояти губернатори Владимир Мазур билан учрашуви бўлиб ўтган. Ҳудудлар раҳбарлари мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Сурхондарё ва Томск вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодиёт, инвестиция, туризм, илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият ҳамда меҳнат миграцияси соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни атрофлича муҳокама қилган.

Учрашув доирасида енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўғридан-тўғри экспортини ташкил этиш, шунингдек, Россия томонидан нефть ва кимё, қурилиш ва ёғоч маҳсулотларини Ўзбекистонга арзон нархларда етказиб берилишига келишиб олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади